Ўзбекистон

Минтақада барқарорлик учун зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарур — Эрон элчихонаси

Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси Яқин Шарқда барқарорлик фақат дипломатия, мулоқот ва коллектив ҳамкорлик орқали таъминланиши мумкинлигини билдирди.

Минтақада барқарорлик учун зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарур — Эрон элчихонаси

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси минтақада ва халқаро майдонда тинчлик, барқарорлик ва узоқ муддатли хавфсизликни таъминлашга қаратилган позициясини баён қилди.

 

Элчихона баёнотида таъкидланишича, ҳозирги шароитда ҳарбий тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиш, барқарор сулҳга эришиш ҳамда инқирозларнинг қайта юзага келишини олдини оладиган текшириладиган механизмларни ишлаб чиқиш асосий устувор йўналишлардан биридир.

 

Қайд этилишича, Эрон томони аллақачон можароларни тўхтатиш бўйича кўп бандли ва муддатлари белгиланган таклифни илгари сурган ҳамда қарши томоннинг жавобини дипломатик каналлар орқали қабул қилган. Мазкур таклиф ҳозирда ўрганилаётгани ва якуний позиция таҳлил якунлангач эълон қилиниши билдирилди.

 

Элчихонага кўра, ҳарбий босим ва хавфсизлик йўналишидаги жараёнлар муаммоларни ҳал қилмайди, аксинча минтақада беқарорликни янада кучайтириши мумкин.

 

Эрон босим, санкциялар ва бир томонлама сиёсат ёндашувлари самарасиз эканини таъкидлаб, бундай усуллар инқирозларни ҳал этмагани, аксинча ишончсизлик ва кескинликни кучайтирганини қайд этган.

 

Баёнотда Эрон минтақадаги беқарорликка оид айбловларни рад этиб, ўзининг тинчлик, музокара ва сиёсий ечимларни қўллаб-қувватлашга асосланган сиёсатини давом эттиришини билдирган.

 

Шу билан бирга, Исроилнинг ҳаракатлари минтақавий кескинликни кучайтирувчи омиллардан бири сифатида тилга олиниб, халқаро ҳуқуқ доирасида жавобгарлик масаласи кўтарилаётгани қайд этилган.

 

Эрон, шунингдек, Фаластин ва Ливандаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш, зўравонликларни тўхтатиш ҳамда инсонпарварлик ёрдамининг тўсиқсиз етказилишини таъминлашга чақирган.

 

Элчихона фикрича, минтақавий хавфсизлик фақат давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ва ташқи аралашувларсиз таъминланиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, ташқи кучлар, хусусан АҚШ сиёсатининг кескинликни кучайтирувчи омил бўлиб қолаётгани таъкидланган.

 

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти каби халқаро институтлар кескинликни камайтириш ва халқаро ҳуқуқ бузилишларининг олдини олишда фаолроқ роль ўйнаши кераклиги қайд этилган.

 

Эрон элчихонаси якунда минтақада барқарорлик фақат дипломатия, мулоқот ва коллектив ҳамкорлик орқали таъминланиши мумкинлигини яна бир бор таъкидлаган.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

Андижонда онлайн қимор билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.