Жаҳон

Венгрия Украинанинг мусодара қилинган пул ва олтинларини қайтаради

5 март куни Венгрияда ушлаб қолинган икки инкассатор автомобилида 40 миллион доллар, 35 миллион евро ҳамда 9 килограмм олтин бўлган.

Венгрия Украинанинг мусодара қилинган пул ва олтинларини қайтаради

Венгрия ҳукумати март ойида Будапештда мусодара қилинган Украина давлат банки — “Ошадбанк”га тегишли пул маблағлари ва олтинларни Киевга қайтарди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленскийга таяниб, DW маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, маблағларнинг қайтарилиши икки давлат ўртасидаги муносабатларда “муҳим қадам” бўлган. Зеленский Венгриянинг янги ҳукуматига “конструктив ва сивилизатсиялашган ёндашув” учун миннатдорлик билдирган.

 

Гап 5 март куни Венгрияда ушлаб қолинган икки инкассатор автомобили ҳақида бормоқда. Уларда 40 миллион доллар, 35 миллион евро ҳамда 9 килограмм олтин бўлгани айтилган. Венгрия томони ушбу ҳолат юзасидан пул ювиш гумони билан жиноят иши қўзғатган эди.

 

Расмий Будапешт маълумотига кўра, маблағ ва қимматбаҳо металларнинг ташилиши Украина Хавфсизлик хизмати собиқ генерали ҳамда ҳарбий тажрибага эга бошқа шахслар раҳбарлигида амалга оширилган бўлиши мумкин.

 

“Ошадбанк” эса маблағлар Австриянинг Raiffeisen Bank International билан тузилган халқаро келишув доирасида ташилаётганини билдирган. Украина томони инкассаторларни озод қилиш ва мусодара қилинган активларни қайтаришни талаб қилган.

 

Орадан бир кун ўтиб, қўлга олинган етти нафар инкассатор Украинага қайтарилган. Бироқ Венгрия ҳукумати дастлаб инкассатор автомобилларини қайтаришга тайёрлигини, аммо пул ва олтин топширилмаслигини билдирган эди.

 

Апрель ойида Венгриядаги парламент сайловларидан сўнг Зеленский ушбу масала Венгриянинг “Тиса” партияси раҳбари Петер Мадяр билан муҳокама қилинаётганини маълум қилган. Мазкур сиёсий куч парламент сайловларида энг кўп мандатни қўлга киритган. Мамлакатда 16 йил бош вазирлик қилган Виктор Орбан эса мағлубиятга учраган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.