Маданият

"Ялла" номидаги болалар ансамбли ташкил этилади

Тошкентдаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров билан учрашув бўлиб ўтди.

"Ялла" номидаги болалар ансамбли ташкил этилади

Тошкент шаҳридаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб ўқувчилари ва педагоглар иштирок этди.

Аввалроқ Ўзбекистон Президентининг ПҚ-137-сон қарорига мувофиқ, мазкур таълим муассасасига Фаррух Зокиров номи берилгани маълум қилинган эди.

Учрашув давомида иштирокчилар мактаб фаолияти, дарс жараёнлари ва ижодий муҳит билан танишди. Тадбирда маданият вазири Озодбек Назарбеков, вазирнинг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов ҳамда соҳа вакиллари ҳам қатнашди.

Тадбир якунида мактабда бадиий-педагогик кенгашнинг биринчи йиғилиши ўтказилиб, ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, капитал таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, Фаррух Зокиров ижодий меросини ноталаштириш ва чоп этиш, шунингдек, “Ялла” номли болалар ансамблини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Бундан ташқари, Ёшлар ижодий лабораторияси ҳамда “устоз-шогирд” анъаналари асосида эстрада йўналиши бўйича ижрочилик маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилиши, мактабда ёзги тўгарак ташкил этилиб, ҳудудлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 3 нафардан энг иқтидорли ўқувчиларини мазкур тўгаракка жалб этилиши белгиланди.

Ёзги тўгаракнинг иқтидорли 5 нафар ўқувчилари ҳамда уларнинг ўқитувчи ва концертмейстерларининг нуфузли халқаро танловларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан қопланиши қайд этилди.

Умумхалқ байрам дастурлари ва юқори даражадаги анжуманларнинг бадиий қисмида Мактаб ва ёзги тўгаракнинг иқтидорли ўқувчилари ҳамда ижодий жамоаларининг иштирок этиши режалаштирилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси, ислом цивилизацияси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

Малайзиянинг BERNAMA миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг халқаро илмий ҳамкорлиги ва БМТ кутубхонаси ҳамда архивларидан фойдаланиш имкониятига бағишланган мақола эълон қилди.

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.