Жаҳон

9 майда Москвага боришни тавсия қилмайман — Зеленский

Зеленский Россиянинг 9 май арафсидаги сулҳ таклифига жавобан “сукут режими”ни жорий қилган эди, бироқ Россия ҳарбий ҳаракатларини тўхтатмаган. Украина эса бунга мос жавоб қайтарилишини билдирган.

9 майда Москвага боришни тавсия қилмайман — Зеленский

Украина президенти Володимир Зеленский айрим давлатлар вакилларининг 9 май куни Москвага бориш режасига муносабат билдириб, буни “тавсия этмаслигини” айтди. Бу ҳақда "Интрефакс" нашри хабар берди.

 

“Россияга яқин айрим давлатлардан уларнинг вакиллари Москвада боришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар ҳам бор. Ғалати истак... айнан шу кунларда-я. Биз буни тавсия этмаймиз”, — деди президент кечки мурожаати давомида.

 

Унинг сўзларига кўра, Каспий денгизи ҳудудида “Калибр” ракеталарини учириш имкониятига эга бўлган ракета кемаси нишонга олинган. 

 

Бундан ташқари Россиянинг Перм вилоятида жойлашган нефть зонасига тегишли объектга ҳам зарба берилган. Зеленский бу объект Украина давлат чегарасидан 1,5 минг километрдан ортиқ масофада жойлашганини билдирди.

 

У яна Брянск йўналиши, Туапсе шаҳри ва Россиядаги айрим стратегик нефть объектларига қилинган ҳужумлар натижалари “яхши” бўлганини айтди.

 

Зеленский Украина 6 майдан бошлаб ўт очишни тўхтатишни таъминлашга тайёр бўлганини эслатди.

 

“Украина Россияга ўт очишни тўхтатишни таклиф қилган эди ва бу биринчи таклиф эмас. Бу сафар 6 майдан бошлаб сулҳ таклиф қилинди. Украина тўлиқ сукунатни таъминлашга тайёр эди. Аммо бизнинг тинчлик ҳақидаги таклифимизга жавобан Россия томонидан фақат янги зарбалар ва янги таҳдидлар бўлди. Улар Украинадан ўз парадларини ўтказишга рухсат сўрамоқда — йилига бир марта бир соат майдонга хавфсиз чиқиш учун, кейин эса яна халқимизни ўлдириш ва урушни давом эттириш учун”, — деди у.

 

Аввалроқ, 4 май куни Россия Мудофаа вазирлиги Владимир Путиннинг қарорига асосан 8–9 май кунлари сулҳ эълон қилинганини маълум қилган эди. Шу билан бирга, Россия томони Украина Ғалаба кунини нишонлашни бузишга уринса, Киев марказига оммавий ракета зарбалари берилиши билан таҳдид қилган. 

 

Россиянинг 9 май арафасидаги сулҳ таклифига жавобан Украина президенти Володимир Зеленский 5 майдан 6 майга ўтар кечаси соат 00:00 дан бошлаб “сукунат режими” жорий этилганини эълон қилган ва сулҳ бузилган тақдирда мос жавоб қайтарилишини билдирган.

 

6 май куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Украина томони Россия сулҳ режимини бузганини маълум қилди. Унга кўра, Россия армияси 1820 маротаба сулҳни бузган — ўққа тутишлар, штурмга уринишлар, авиация зарбалари ва дронлардан фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган.

 

Жумладан, Сумида Россиянинг икки дрони болалар боғчаси биносига урилган. Оқибатда икки нафар ходима ҳалок бўлган, яна икки киши яраланган. Вилоятда бир сутка ичида жами 4 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 11 киши яраланган.

 

Харкив вилоятида Россия зарбалари оқибатида 8 киши жабрланган. Запорожеда эса икки киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган.

 

7 май тонгига келиб Россия армияси томонидан қарийб 100 та ҳужумчи дрон қўллангани, фронтнинг асосий йўналишларида ўнлаб штурм ҳаракатлари амалга оширилгани ҳамда ўнлаб авиация зарбалари берилгани қайд этилди.

 

7 май оқшомида Россия томони 8 май соат 00:00 дан 10 майгача янги сулҳ эълон қилди. Шунингдек, Ғалаба кунини нишонлашга халал беришга уриниш бўлса, Киев марказига яна оммавий ракета зарбалари берилиши ҳақида баёнот берди. Россия ТИВ вакили Мария Захарова хорижий дипломатларни Украина пойтахтини тарк этишга чақирди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.