Жаҳон

Брюссел Москвани украиналик болаларни руслаштиришда айбламоқда

Украиналик болаларнинг Россияга мажбуран кўчирилишига алоқадор шахслар ва ташкилотларга нисбатан санкциялар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Брюссел Москвани украиналик болаларни руслаштиришда айбламоқда

Европа Иттифоқи украиналик болаларнинг депортация қилиниши юзасидан янги санкциялар тайёрламоқда. Бу ҳақда DW хабар берди.

 

Нашрнинг дипломатик манбаларининг билдиришича, янги чекловларни 12 май куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи Ташқи ишлар кенгаши йиғилишида тасдиқлаш режалаштирилган. Санкциялар украиналик болаларни депортация қилиш ва мажбурий кўчириш жараёнларига алоқадор шахслар ҳамда тузилмаларга таъсир қилади. Айни пайтда Европа Иттифоқининг шундай санкциялари 100 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсга қўлланилган.

 

Европа Иттифоқининг ҳисоб-китобларига кўра, Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошланганидан бери 20 мингдан ортиқ украиналик болани ноқонуний депортация қилган ёки мажбуран кўчирган. 

 

Брюссел Москвани болаларни руслаштиришга уринишда, жумладан, уларни мажбурлаб Россия фуқаролигига ўтказиш, рус оилаларига топшириш, мафкуравий таъсир қилиш ва ҳарбийлаштиришда айбламоқда.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.