Жаҳон

Қозоғистонда вице-президент лавозими жорий этилади: парламент қонун лойиҳасини маъқуллади

Вице-президент президент томонидан Қурултой розилиги билан тайинланади. Унинг ваколатлари президентнинг алоҳида ҳужжатлари билан белгиланади.

Қозоғистонда вице-президент лавозими жорий этилади: парламент қонун лойиҳасини маъқуллади

Қозоғистон парламенти “Президент тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ҳужжатда мамлакатда вице-президент лавозимини жорий этиш ҳам назарда тутилади. Бу ҳақда informburo.kz хабар берди.

 

Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси парламентда адлия вазири Ерлан Сарсембаев томонидан тақдим этилган. Унинг айтишича, ҳужжат 15 март куни қабул қилинган янги Конституцияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳага кўра, вице-президент президент томонидан Қурултой розилиги билан тайинланади. Унинг ваколатлари президентнинг алоҳида ҳужжатлари билан белгиланади.

 

 Вазирнинг таъкидлашича, бу давлат бошқарувини янада мослашувчан ташкил этиш ва амалий вазифаларга тез мослашиш имконини беради. Вице-президент фаолияти эса давлат раҳбари администрацияси томонидан таъминланади.

 

Қайд этилишича, вице-президент президент номидан Қурултой, ҳукумат ва бошқа давлат идоралари билан ишлайди, музокараларда президент вакили сифатида қатнашади. Президент муддатидан олдин лавозимини тарк этган тақдирда эса унинг ваколатлари вице-президентга ўтади.

 

Шунингдек, қонун лойиҳасида президентликнинг бир марталик етти йиллик муддати, давлат раҳбарининг партиясизлиги ҳамда унинг яқин қариндошларига раҳбарлик лавозимларини эгаллашни тақиқлаш нормалари сақлаб қолинган.

 

Шу билан бирга, президент қуйидаги ваколатларга эга бўлади:

 

— “Қазақстан Халқ Кенгеси” таркибини тасдиқлаш;

 

 — Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилни тайинлаш; 

 

— Қурултой фаолият юритмаётган даврда қонун мақомига эга фармонлар чиқариш.

 

Қонун лойиҳаси парламент томонидан биринчи ўқишда маъқулланди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.