Жаҳон

Путин яратган “аждодларга сиғиниш сиёсати” энди унга қарши ишламоқда — WSJ

Украинага қарши уруш давомийлиги Иккинчи жаҳон уришидан ҳам ошиб кетгани Россияда Путинга бўлган ишончни камайтиряпти.

Путин яратган “аждодларга сиғиниш сиёсати” энди унга қарши ишламоқда — WSJ

Россия президенти Владимир Путин томонидан йиллар давомида шакллантирилган 9 май ва Иккинчи жаҳон уруши атрофидаги давлат мафкураси энди Кремлнинг ўзига қарши ишлай бошлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal'га таяниб, "Униан" ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, Украинага қарши уруш давомийлиги бўйича аллақачон Совет Иттифоқининг 1941–1945 йиллардаги фашистлар Германиясига қарши урушидан ошиб кетган. Шу билан бирга, Украина дронлари Россия ҳудудларига тобора чуқурроқ зарба бермоқда.

 

WSJ'га кўра, фронтдаги турғунлик, Россия армиясининг катта йўқотишлари, иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви ва мамлакат бўйлаб дрон ҳамда ракета ҳужумлари фонида Россия жамиятида норозилик кайфияти кучаймоқда.

 

Нашр Путиннинг собиқ нутқ ёзувчиси Аббос Галлямовнинг фикрини келтиради. Унга кўра, Кремль томонидан йиллар давомида тарғиб қилинган “боболарга сиғиниш сиёсати” энди акс таъсир бера бошлаган.

 

“Шундан бери ҳар бир кун биз боболаримиз хотирасига муносиб эмаслигимиз ҳиссини кучайтирмоқда. Путин мана шу култни яратди ва энди бу унинг ўзига қарши ишламоқда”, — деган Галлямов.

 

WSJ қайд этишича, Россияда ҳатто уруш тарафдори бўлган айрим миллатчилар ҳам мавжуд вазиятни танқид қила бошлаган. 

 

Жумладан, россиялик медиа вакили Анастасия Кашеварова Телеграмъдаги постида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида гапириб: “Бу пайтга келиб боболаримиз аллақачон Берлинда эди, биз эса ҳануз мушт ўқталиб, ъқизил чизиқларъ ҳақида гапиришда давом этяпмиз”, — деб ёзган.

 

Нашрга кўра, Украина ҳужумлари Россия ичида  хавфсизлик хавотирларини кучайтирмоқда. Энди Россиянинг фронтдан узоқ ҳудудлари ҳам Украина дронлари етиб борадиган ҳудуд сифатида қаралмоқда.

 

Карнеги маркази эксперти Александр Бауновнинг айтишича, Путин энди аввалгидек “ҳимоячи” ёки “суперқаҳрамон” сифатида қабул қилинмаяпти.

 

WSJ шунингдек, 9 май паради Кремль учун рамзий босимга айланганини қайд этди. Экспертлар фикрича, хавфсизлик таҳдидларига қарамай, Кремль парадни бекор қила олмайди, чунки 9 май Россияда деярли “муқаддас сиёсий рамз” даражасига кўтарилган.

 

Маълумот ўрнида, Москвада 9 май парадида ҳарбий қуроллар намойиш қилинмайди. Бу байрам арафасида хавфсизликни таъминлаш чораси сифатида баҳоланмоқда. 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"