Жаҳон

Тўқаев Москвадаги Ғалаба парадида қатнашади

Кремль Қозоғистон раҳбарининг ташрифини “дўстона қадам” сифатида баҳолади.

Тўқаев Москвадаги Ғалаба парадида қатнашади

 

Қосим-Жомарт Тўқаев Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун Москва шаҳрига ташриф буюради.

 

Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот котиби Ойбек Смадияров маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, ташриф доирасида Владимир Путин билан алоҳида учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Унда икки давлат раҳбари май ойи охирига мўлжалланган Россия президентининг Қозоғистонга ташрифи арафасида стратегик ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилади.

 

Кремль Тўқаевнинг бўлажак ташрифига муносабат билдириб, уни “дўстона қадам” сифатида баҳолаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳам амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетгани ва Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиши хабар қилинган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Тўқаев Москвадаги Ғалаба парадида қатнашади | Zamon.uz