Жаҳон

Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди

Собиқ элчи россияликларга ноқонуний виза сотишда айбланмоқда.

Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди

Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Пьергабриэле Пападиа де Боттини ди Сант’Аньезе Рим шаҳрида коррупция ва ноқонуний миграцияга кўмаклашиш айбловлари билан ҳибсга олинди.

 

Италиянинг “la Repubblica” нашри маълумотига кўра, Рим прокуратураси собиқ дипломатни россиялик фуқаролар учун ноқонуний тарзда узоқ муддатли туристик визалар расмийлаштириш схемасини ташкил этганликда гумон қилмоқда.

 

Терговчилар фикрича, Пападиа ўз ёрдамчиси Татьяна Тараканова билан биргаликда Шенген ҳудуди талабларига жавоб бермайдиган шахсларга визалар берилишига кўмаклашган. Расмий консуллик йиғими 45–60 евро бўлганига қарамай, ноқонуний визалар учун 4 мингдан 16 минг еврогача маблағ олингани айтилмоқда.

 

Маълум қилинишича, ушбу схемада Москвадаги бир нечта туроператорлар ҳам иштирок этган. Ҳужжатлар Италиянинг Тошкентдаги элчихонасига юборилган ва айрим мурожаатчилар Ўзбекистонда яшамагани ҳамда консулликка шахсан келмагани қайд этилган.

 

Суриштирув ишлари 2025 йилда Италия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган инспекциядан сўнг бошланган. Текширув давомида виза расмийлаштириш жараёнида кўплаб қоидабузарликлар аниқланган.

 

Ҳозирда тергов органлари собиқ дипломатга тегишли қиймати қарийб 3 миллион еврога баҳоланаётган мол-мулкларни ҳам ўрганмоқда. Пападиа эса ушбу маблағларни мерос орқали олганини билдирган.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.