Жаҳон

БAA ҳаво мудофааси Эрондан учирилган иккита дронни йўқ қилди

Расмийларга кўра, Эрон билан боғлиқ можаро бошланганидан буён 551 та ракета ва 2265 та дрон зарарсизлантирилган.

БAA ҳаво мудофааси Эрондан учирилган иккита дронни йўқ қилди

Бирлашган Араб Амирликлари Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Эрондан учирилган иккита учувчисиз учиш аппаратини муваффақиятли тарзда тутиб қолганини маълум қилди.

 

Вазирлик томонидан эълон қилинган расмий баёнотга кўра, ҳодиса 10-май куни содир бўлган. Ҳаво мудофааси тизимлари томонидан аниқланган таҳдидлар ўз вақтида бартараф этилган ва натижада ҳеч қандай қурбонлар, жароҳатлар ёки ер усти инфратузилмасига зарар етмаган.

 

БAA Мудофаа вазирлиги мамлакат хавфсизлиги ва суверенитетига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларга қарши юқори жанговар шайлик сақланаётганини таъкидлаган.

 

Шунингдек, расмий маълумотларга кўра, Эрон билан боғлиқ можаро кучайган даврдан буён Амирликлар ҳаво мудофааси тизимлари жами 551 та баллистик ракета, 29 та қанотли ракета ҳамда 2265 та дронни тутиб қолган.

 

Вазирлик ҳужумлар оқибатида турли миллат вакилларидан иборат 230 киши жароҳат олганини, ҳалок бўлганлар сони эса 13 нафарни ташкил этаётганини маълум қилди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.