Жаҳон

Эпштейннинг акаси “ўз жонига қасд хати”ни қалбаки деб атади

Марк Эпштейн судда тақдим этилган ёзувга эътироз билдирди.

Эпштейннинг акаси “ўз жонига қасд хати”ни қалбаки деб атади

Жинсий эксплуатация ва вояга етмаганлар билан боғлиқ жиноятлар бўйича айбловлар билан қамоқда вафот этган америкалик молиячи Жеффри Эпштейннинг акаси Марк Эпштейн суд жараёнида эълон қилинган ўз жонига қасд ёзуви ҳақиқийлигига шубҳа билдирган. Бу ҳақда Independent газетаси маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, агар Жеффри Эпштейн ўз жонига қасд қилиш ниятида бўлганида, у умумий мазмундаги хайрлашув баёноти эмас, балки аниқ шахсга қаратилган хат қолдирган бўларди. Шу сабабли Марк Эпштейн мазкур ҳужжатни қалбакилаштирилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

 

Маълумотларга кўра, хат 2019 йил июль ойида собиқ Эпштейннинг собиқ камерадоши томонидан топилган бўлиб, Эпштейн айнан шу вақтда камерасида ҳушсиз ҳолатда аниқланган. Орадан бир ой ўтиб у қамоқхонада вафот этган ва унинг ўлими расман ўз жонига қасд қилиш сифатида қайд этилган.

 

Марк Эпштейн шунингдек, воқеа билан боғлиқ айрим ҳолатлар, жумладан, камерада содир бўлган вазиятлар юзасидан ҳам саволларни илгари сурган.

Эпштейн иши АҚШ ва халқаро миқёсда кенг муҳокама қилинган энг шов-шувли жиноий ишларидан бири бўлиб қолмоқда. Сўнгги йилларда ишга оид миллионлаб саҳифа ҳужжатлар ошкор этилган бўлса-да, улар тўлиқлиги ва таҳрирланганлиги юзасидан танқидлар билдирилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.