Жаҳон

Эрон АҚШнинг сўнгги таклифига жавобини Покистон орқали етказди

Теҳроннинг таклифи ҳозирча фақат ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган.

Эрон АҚШнинг сўнгги таклифига жавобини Покистон орқали етказди

Эрон АҚШнинг мамлакатга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган сўнгги таклифига оид расмий муносабатини Покистон воситачилари орқали тақдим этди. Бу ҳақда мазкур жараёндан хабардор манбага таяниб, IRNA агентлиги хабар берди.

 

Манбага кўра, тақдим этилган режа музокараларнинг ҳозирги босқичида, аввало, минтақадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган.

 

Аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Теҳрон АҚШ томонидан илгари сурилган таклифларни ички муҳокама ва якуний хулосалардан сўнг расман кўриб чиқишини маълум қилган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, Покистон жорий йилнинг 8 апрель куни Теҳрон ва Вашингтон ўртасида сулҳга эришишда воситачилик қилган. Ушбу жараён АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши қарийб 40 кун давом этган қўшма ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга хизмат қилган.

 

Шунингдек, Tasnim агентлиги ҳам Эрон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага таяниб, Теҳрон АҚШнинг сўнгги таклифига жавоб берганини тасдиқлаган. Бироқ, жавоб тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.

 

Anadolu агентлиги маълумотига кўра, Покистон келаси ҳафта АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичига мезбонлик қилиши мумкин.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.