Жаҳон

Германия аэропортлари рейслар оммавий бекор қилиниши мумкин

Ёз мавсумида парвозларнинг тўхташи 20 миллион йўловчига таъсир кўрсатиши мумкин.

Германия аэропортлари рейслар оммавий бекор қилиниши мумкин

Германия аэропортлари ассоциацияси мамлакат авиация секторида авиакеросин танқислиги ва нархларнинг кескин ошиши сабабли ёз мавсумида оммавий рейслар бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Ассоциация раҳбари Ральф Бейзелнинг маълум қилишича, энг оғир сценарийда айрим аэропортлар қуввати 10 фоизгача камайиши мумкин. Бу ҳолат жами 20 миллионга яқин йўловчига таъсир кўрсатиши эҳтимол бор.

 

Мутахассисларнинг қайд этишича, айниқса арзон авиакомпаниялар ва кам талабга эга сайёҳлик йўналишлари энг кўп зарар кўриши мумкин. Айрим рейслар бутунлай бекор қилиниши ёки қисқартирилиши, бу эса чипталар нархининг ошишига олиб келиши кутилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, керосин нархи сўнгги икки ойдан ортиқ вақт давомида урушдан олдинги даражадан икки баравар юқори бўлиб қолмоқда. Шу сабабли кўплаб авиакомпаниялар мавжуд нархларда парвозларни иқтисодий жиҳатдан амалга ошира олмаслигини билдирмоқда.

 

Аэропортлар ассоциацияси ҳукуматдан авиация солиғини вақтинча бекор қилиш ёки камайтириш бўйича чора кўришни сўрамоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.