Жаҳон

Покистонда худкушлик ҳужуми оқибатида 15 нафар полициячи ҳалок бўлди

Террорчилар портловчи моддалар ортилган автомобил билан полиция постига ҳужум уюштирган.

Покистонда худкушлик ҳужуми оқибатида 15 нафар полициячи ҳалок бўлди

Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Хайбер Пахтунхва вилоятида содир этилган худкушлик ҳужуми оқибатида камида 15 нафар полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Dawn нашри маҳаллий расмийларга таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, террористлар Банну туманидаги полиция постига портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобил ёрдамида ҳужум уюштирган. Кучли портлашдан сўнг ҳужумчилар бир неча йўналишдан ўқ узган.

 

Ҳудудий полиция вакили Сажжад Хоннинг маълум қилишича, ҳужум вақтида постда жами 18 нафар полиция ходими навбатчилик қилаётган бўлган.

 

Портлаш оқибатида полиция пости деярли бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, пост ҳудудидаги зирҳли техника йўқ қилинган ва яқин атрофдаги бинолар ҳам жиддий зарар кўрган.

 

Расмийлар қутқарув ишлари якунланганини билдирган. Ҳозирда ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, қўшимча назорат пунктлари ташкил этилган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"