Жаҳон

Европа Иттифоқи Толибон вакилларини Брюсселга таклиф қилиши мумкин

ЕИ давлатлари жиноят содир этган мигрантларни Афғонистонга қайтариш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Европа Иттифоқи Толибон вакилларини Брюсселга таклиф қилиши мумкин

Европа Иттифоқи Афғонистонга мигрантларни қайтариш масаласи бўйича Толибон вакиллари билан Брюсселда музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, France 24 хабар берди.

 

Маълум қилинишича, яқин кунларда Кобулга учрашув санасини келишиш учун расмий мактуб юборилади. Музокаралар Швеция билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда ва бу Европа амалдорларининг Афғонистонга амалга оширган икки сафаридан кейинги навбатдаги босқич бўлади.

 

Еврокомиссия вакилига кўра, томонлар ҳозирда Брюсселда Афғонистондаги амалдаги ҳокимият вакиллари билан техник даражадаги учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Ҳозирча ташрифнинг аниқ санаси белгиланмаган.

 

Сўнгги йилларда миграция сиёсатини қатъийлаштираётган Европа Иттифоқининг қарийб 20 давлати, айниқса жиноят содир этган мигрантларни Афғонистонга қайтариш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Шу мақсадда 2026 йил январь ойида Кобулда техник учрашув ҳам ўтказилган.

 

Бироқ бундай музокаралар қатор баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Чунки Толибон Европа Иттифоқи томонидан расман тан олинмаган. 

 

Шунга қарамай, Белгия ҳукумати Брюсселга келиши мумкин бўлган Толибон вакилларига махсус рухсат беришга тайёр экани айтилмоқда.

 

Айни пайтда Афғонистонда оғир гуманитар вазият сақланиб қолмоқда. Халқаро ташкилотлар маълумотига кўра, 2023 йилдан буён беш миллиондан ортиқ афғон Эрон ва Покистондан қайтган бўлиб, уларнинг аксарияти уй-жой ва иш ўрнисиз яшамоқда.

 

Европа Иттифоқи статистикасида қайд этилишича, 2013–2024 йилларда иттифоқ давлатлари афғон фуқароларидан бир миллионга яқин бошпана сўровларини қабул қилган. 2025 йилда ҳам афғонлар бошпана сўраб мурожаат қилувчилар орасида энг катта улушни ташкил этган.

 

Бу борада энг фаол давлатлардан бири Германия ҳисобланади. Берлин 2024 йилдан бери жиноий жавобгарликка тортилган 100 дан ортиқ афғонни Қатар воситачилигидаги чартер рейслар орқали депортация қилган.

 

Мамлакатдаги кайфият сўнгги йилларда афғонлар томонидан содир этилган бир қатор ҳалокатли ҳужумлар, жумладан, ўтган йили Мюнхенда автомобиль билан одамларни босиб кетиш ҳодисасидан кейин янада кескинлашган.

 

Австрия ҳам шундай йўл тутиб, сентябрь ойи ўрталарида Вена шаҳрида Толибон вакиллари делегациясини қабул қилган.

 

Белгия ва Швеция каби яна бир қатор Европа Иттифоқи давлатлари ҳам миграцияга қарши қатъий позициядаги сиёсатчилар қўллови остида шу тажрибани такрорлашни кўриб чиқмоқда.

 

Миграция ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ташкилотлар эса афғонларни оғир ижтимоий-иқтисодий вазият ҳукм сураётган мамлакатга қайтариш инсонлар ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"