Жаҳон

Украина президенти офисининг собиқ раҳбари пул ювишда айбланмоқда

Андрей Ермак элита турар жой лойиҳаси орқали 10 миллион доллардан ортиқ маблағни легаллаштиришда гумон қилинмоқда.

Украина президенти офисининг собиқ раҳбари пул ювишда айбланмоқда

Украина ҳукумати президент Володимир Зеленскийнинг собиқ аппарат раҳбари Андрей Ермакни йирик коррупция ва пул ювиш иши бўйича гумонланувчи сифатида эълон қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

 

Украинанинг коррупцияга қарши курашувчи идоралари маълумотига кўра, Ермак Киев яқинидаги элита тураржой мажмуаси орқали тахминан 10,5 миллион доллар маблағни легаллаштириш билан боғлиқ жиноий схемада иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

 

Қонунчилик талабларига мувофиқ расмий баёнотда гумонланувчи номи очиқланмаган. Бироқ маҳаллий ОАВлар гап айнан Ермак ҳақида кетаётганини ёзди.

 

Ермак Озодлик Радиосига берган изоҳида мазкур тураржой мажмуасида кўчмас мулкка эгалик қилмаслигини билдирган, бироқ бошқа тафсилотларга изоҳ бермаган.

 

Мазкур иш ўтган йил ноябрида бошланган кенг кўламли коррупция терговининг бир қисми ҳисобланади. Ўшанда Зеленскийнинг собиқ бизнес ҳамкори давлат атом агентлигида 100 миллион долларлик “откат” схемасини ташкил этганликда айбланганди.

 

Тергов доирасида Украинанинг собиқ бош вазир ўринбосари ҳам айбловга тортилган.

 

Президентнинг коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Дмитро Литвиннинг айтишича, Ермакка нисбатан билдирилган гумон бўйича процессуал ҳаракатлар ҳали давом этмоқда ва ҳозирча якуний хулоса чиқаришга эрта.

 

Сиёсий доираларда Ермак узоқ вақт давомида Зеленскийдан кейинги энг таъсирли шахслардан бири сифатида кўрилган. Собиқ кино продюсери ва юрист бўлган Ермак АҚШ воситачилигидаги Россия-Украина музокараларида ҳам Киевнинг бош музокарачиларидан бири эди.

 

У 2025 йилда президент администрациясига нисбатан ишончни тиклаш мақсадида амалга оширилган ҳукуматдаги ўзгаришлар фонида лавозимини тарк этган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.