Ўзбекистон

Солиқ қўмитаси картадан-картага ўтказмаларни текширишни бошлади

Қўмита бу жараён иқтисодий адолатни таъминлаш, яширин айланмаларни қисқартиришга қаратилганини билдирди.

Солиқ қўмитаси картадан-картага ўтказмаларни текширишни бошлади

Ўзбекистонда солиқ органлари  айрим тадбиркорларнинг P2P ўтказмаларини таҳлил қилишни бошлади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, савдо фаолияти билан шуғулланувчи айрим хўжалик юритувчи субъектларда савдо амалиётлари пластик картадан пластик картага (P2P) пул ўтказмалари орқали амалга оширилаётгани аниқланмоқда.

 

Aйрим ҳолларда бундай ўтказмалар орқали тушган даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаяпти. Натижада давлат бюджетига тушиши лозим бўлган маблағлар тўлиқ шаклланмай қолмоқда.

 

Шу муносабат билан солиқ органлари юридик шахсларда фаолият юритувчи раҳбар ходимларнинг банк пластик карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганишлар олиб бормоқда. 

 

Аниқланган ҳолатлар асосида ҳисоботларда кўрсатилмаган даромадлар бўйича тегишли чоралар кўрилаётгани ва солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилаётгани билдирилди.

 

Солиқ қўмитаси бу жараён жазолаш ёки босим ўтказиш эмас, аксинча иқтисодий адолатни таъминлаш, яширин айланмаларни қисқартириш ҳамда қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилганини таъкидлади.

 

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари савдо тушумларини тўлиқ расмийлаштиришга ва уларни солиқ ҳисоботларида ҳаққоний акс эттиришга чақирилди.

 

Аввалроқ Марказий банк томонидан молиявий операциялар устидан назоратни кучайтиришга қаратилган янги тартиблар тасдиқлангани ҳақда хабар берилганди. Унга кўра, мамлакатдаги банклар айрим йирик ва шубҳали деб топилган транзаксияларни кучайтирилган мониторинг асосида кузатиб боради.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"