Ўзбекистон

Республика бўйлаб 12 кунда болаларни меъёрдан ортиқ ташиш билан боғлиқ 170 та ҳолат аниқланди

Текширувларда 3872 нафар бола сиғимидан ортиқ транспортларда олиб кетилгани маълум бўлди.

Республика бўйлаб 12 кунда болаларни меъёрдан ортиқ ташиш билан боғлиқ 170 та ҳолат аниқланди

 

Ўзбекистонда мактабгача ёшдаги болаларни транспорт воситаларида хавфсиз ташиш қоидаларини бузиш ҳолатлари давом этмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ўтказилган назорат тадбирларида болаларни белгиланган меъёрлардан ортиқ ва хавфли тарзда ташиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган.



Йўл ҳаракати хавфсизлигининг маълум қилишича, 1–12 май кунлари давомида республика бўйлаб ўтказилган текширувларда 170 та қоидабузарлик қайд этилган. Ушбу ҳолатларда жами 3872 нафар бола сиғимидан ортиқ юкланган транспорт воситаларида олиб кетилаётгани аниқланган.



Хусусан, Сирдарёда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган шахс Damas автомобилида 23 нафар болани ташиётгани маълум бўлган. Наманганда ҳам ҳуқуқий рухсатсиз ҳайдовчи 18 нафар болани олиб кетаётган вақтида тўхтатилган. Бухорода эса 40 нафар болани ташиётган автобус ҳайдовчисининг маст ҳолатда экани аниқланган.



Мутасаддилар болаларни ташишда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатиб, йўловчилар сонини белгиланган меъёрдан ошириш тақиқланишини таъкидлаган. Шунингдек, болалар гуруҳларини ташишда махсус “Болалар ташиш” белгиси бўлиши ва вояга етган кузатувчилар ҳамроҳлиги таъминланиши лозимлиги қайд этилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.