Ўзбекистон

1 июндан "свет" ва газ нархи ошади

200 кВт дан 500 кВт гача электр энергиясига 900 сўмдан тўланади. Табиий газ бўйича барча истеъмолчилар учун 1 куб метр газ нархи 2 000 сўм этиб белгиланди.

1 июндан "свет" ва газ нархи ошади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026-й) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Қарорга мувофиқ, I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўм этиб белгиланди. IV гуруҳ истеъмолчилари учун ҳам электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўмни ташкил этади. III гуруҳ, шу жумладан аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди.

 

Хусусан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшовчи аҳоли учун:

 

  •  ойига 200 кВт соатгача — 325 сўм;
  •  201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 450 сўм;
  •  501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 550 сўм этиб белгиланди.


Қолган маиший истеъмолчилар учун эса:

 

  •  ойига 200 кВт соатгача — 650 сўм;
  •  201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 900 сўм;
  •  501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 1 минг 100 сўм бўлади. 

 

Юқори ҳажмдаги истеъмол учун оширилган коэффициентли тарифлар сақланиб қолади.

 

Табиий газ бўйича барча истеъмолчилар учун (алоҳида тоифалардан ташқари) 1 куб метр газ нархи 2 минг сўм этиб белгиланди. 

 

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун тариф 1 куб метр учун 2 минг 750 сўмни ташкил этади. 

 

Аҳоли учун табиий газ тарифлари ҳам табақалаштирилган тартибда сақланиб, иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача, бошқа мавсумларда эса 100 куб метргача истеъмол учун 1 куб метр газ 1 минг 100 сўмдан ҳисобланади.

 

Қарор билан энергия ресурсларини етказиб беришдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия самарадорлигини ошириш ва хизматлар сифатини яхшилаш бўйича қўшимча вазифалар ҳам белгиланди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.