WUF13: барқарор шаҳарлар ва инновацион урбанизация модели
2026 йил май ойида Боку шаҳри Бутунжаҳон Шаҳарсозлик Форумининг ўн учинчи сессиясига мезбонлик қилади.

2026 йил май ойида Боку шаҳри глобал аҳамиятга эга йирик тадбир — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон Шаҳарсозлик Форумининг ўн учинчи сессияси (WUF13)га мезбонлик қилади. Ушбу форум урбанизация, шаҳарсозлик ва барқарор ривожланиш соҳасидаги дунёнинг энг нуфузли платформаларидан бири ҳисобланади.
United Nations Human Settlements Programme (UN-Habitat) томонидан ташкил этиладиган мазкур тадбир ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва турли мамлакатлардан минглаб иштирокчиларни бирлаштиради. 2026 йилда форумнинг Бокуда ўтказилиши эса Озарбайжоннинг халқаро нуфузи ортиб бораётгани ва глобал ташаббусларда фаол иштирок этаётганининг ёрқин намунасидир. Шунингдек, ушбу тадбир туркий дунёда илк бор ўтказилаётган шундай йирик халқаро форум сифатида тарихга киради.
WUF13 доирасида асосий эътибор “Барча учун яшаш жойлари: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда ҳамжамиятлар” мавзусига қаратилади. Ушбу мавзу бугунги кунда тез суръатларда кучаяётган урбанизация жараёнлари фонида айниқса долзарбдир. Ҳозир дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар етарли яшаш шароитига эга эмас, шаҳарларда эса ижтимоий тенгсизлик, уй-жой танқислиги ва экологик муаммолар тобора кескинлашиб бормоқда. Форум ана шундай муаммоларга ечим топиш, инновацион ёндашувларни илгари суриш ва давлатлар ўртасида тажриба алмашинувини кучайтиришни мақсад қилади.
Бокунинг ушбу нуфузли тадбирга мезбонлик қилиши бежиз эмас. Сўнгги йилларда шаҳар жадал ривожланиб, замонавий инфратузилмага эга метрополга айланиш билан бирга ўзининг тарихий меросини асраб қолмоқда. Шаҳарда амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари, транспорт тизимининг такомиллаштирилиши, “ақлли шаҳар” ва “ақлли қишлоқ” концепцияларининг жорий этилиши Бокуни минтақанинг етакчи урбанистик марказларидан бирига айлантирди. Шу жиҳатдан WUF13 Озарбайжоннинг шаҳарсозлик соҳасидаги ютуқларини дунёга намойиш этиш учун ҳам муҳим платформа бўлади.
Бу контекстда алоҳида таъкидлаш керак бўлган муҳим жиҳатлардан бири — Президент Илҳом Алиев томонидан 2026 йилнинг Озарбайжон Республикасида “Шаҳарсозлик ва Меъморчилик йили” деб эълон қилинганидир. Ушбу қарор мамлакатда шаҳарсозлик ва меъморчилик соҳасига берилаётган юксак эътиборнинг ифодасидир ҳамда WUF13 каби глобал тадбирни ўтказиш билан мантиқан уйғунлашади.
Мазкур йил доирасида мамлакатда бир қатор кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, янги шаҳарсозлик режалари ишлаб чиқилиши, ҳудудларда инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш, замонавий турар жой мажмуаларини қуриш ва шаҳар муҳитини янада яхшилаш ишлари олиб борилади. Айниқса, озод этилган ҳудудларда амалга оширилаётган тиклаш ва қайта қуриш ишлари ушбу сиёсатнинг энг ёрқин намуналаридан биридир. Ушбу ҳудудларда “ақлли шаҳар” ва “яшил энергия” концепцияларининг қўлланилиши Озарбайжоннинг инновацион ёндашувини акс эттиради.
Бундан ташқари, “Шаҳарсозлик ва Меъморчилик йили” доирасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳам устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Хорижий мутахассисларни жалб қилиш, халқаро форум ва кўргазмалар ташкил этиш, тажриба алмашинувини йўлга қўйиш мамлакатнинг ушбу соҳадаги салоҳиятини янада оширади. WUF13 эса ушбу жараённинг чўққи нуқтаси сифатида Озарбайжонни глобал шаҳарсозлик муҳокамаларининг марказига айлантиради.
Бокуда ўтказиладиган WUF13 нафақат урбанизация ва барқарор ривожланиш соҳасидаги глобал мулоқот платформаси, балки Озарбайжоннинг халқаро ҳамжамият билан алоқаларини кенгайтириш нуқтаи назаридан ҳам муҳим воқеадир. Шу контекстда Озарбайжон диаспорасининг хорижда олиб бораётган тарғибот фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. Бу жиҳатдан Озарбайжон диаспора ташкилотлари ҳам WUF13 форумини халқаро миқёсда танитиш йўналишида фаол роль ўйнамоқда. Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган диаспора ташкилотлари ўтказилаётган конференциялар, семинарлар, кўргазмалар ва жамоатчилик муҳокамаларида Бокунинг ушбу нуфузли форумга мезбонлик қилишининг аҳамиятини таъкидламоқдалар.
Диаспоранинг фаолияти фақат тарғибот билан чекланиб қолмай, балки халқаро ҳамкорликларнинг шаклланишига ҳам ҳисса қўшади. Хорижий нодавлат ташкилотлари, тадқиқот институтлари ва шаҳарсозлик бўйича ихтисослашган муассасалар билан алоқалар ўрнатилиши форум доирасида янги ҳамкорлик имкониятларининг юзага келишига замин яратади. Шу нуқтаи назардан диаспора ташкилотлари гўёки “кўприк” вазифасини бажариб, Озарбайжон билан халқаро ҳамжамият ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамламоқда.
WUF13 турли манфаатдор томонларни бирлаштириб, ҳамкорлик учун кенг имкониятлар яратади: давлат ва ҳукумат вакиллари, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, академик ва тадқиқот муассасалари, хусусий сектор, нодавлат ташкилотлари ҳамда ёшлар. Ушбу платформа орқали шаҳарларнинг келажаги бўйича умумий қараш шакллантирилади ва амалий ечимлар муҳокама қилинади.
WUF13 доирасида хорижий нодавлат ташкилотлар (ННТ) тадбирнинг халқаро жиҳатларини янада кучайтиради. Хорижий ННТларнинг иштироки Озарбайжоннинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлайди ва форумнинг глобал миқёсдаги аҳамиятини оширади. Айтиш жоизки, Озарбайжон Республикасининг Нодавлат Ташкилотларига Давлат Кўмаги Агентлиги томонидан 2026 йил учун грант танловларида WUF13 билан боғлиқ халқаро ташаббуслар устувор йўналиш сифатида белгиланган. Озарбайжон ННТлари форумни ташкил этиш ва иштирокчиларни жалб қилишда фаол роль ўйнайди.
Аллақачон 11 майдан бошлаб “Baku Urban Planning Week” бошланиб кетди. Боку шаҳрининг турли ҳудудларида бир қатор тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Тадбир давлат органлари, шаҳарсозлик мутахассислари, академик доиралар, маданият вакиллари ва ёшларни бирлаштиради. Ҳафта давомида конференциялар, панель муҳокамалари, инновацион дастурлар, тематик маршрутлар ва санъат тадбирлари ташкил этилади.
Маълум қилинишича, лойиҳанинг мақсади глобал шаҳарсозлик муҳокамаларини Бокунинг ноёб шаҳар муҳити билан боғлаш ва жамоатчилик иштирокини рағбатлантиришдан иборат. Тадбирлар тарихий масканлар, маданий мерос намуналари ва замонавий шаҳарсозлик ечимлари қўлланилган ҳудудларни қамраб олади. Таъкидлаш жоизки, ушбу доирада мамлакатда турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Озарбайжон ННТларининг иштироки маҳаллий ва халқаро жамиятлар ўртасида кўприк вазифасини бажариб, шаҳарларнинг барқарор ривожланишига оид амалий ечимларнинг алмашинишини таъминлайди. Хорижий ва маҳаллий ННТларнинг фаол иштироки WУФ13ни фақат ҳукуматлараро платформа бўлиб қолишидан чиқариб, уни кўп даражали ҳамкорлик ва билим алмашинуви майдонига айлантиради. Бу эса туркий дунёда урбанизация ва шаҳарсозлик соҳасида илк бор бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилишини таъминлайди.
Форум доирасида ўтказиладиган панель муҳокамалари, кўргазмалар ва давра суҳбатлари шаҳарларнинг барқарор ривожланиши, ижтимоий инклюзивлик ва урбанизация соҳасидаги инновацион ёндашувларни намойиш этиш имконини яратади. Хорижий ва маҳаллий ННТларнинг иштироки эса ушбу муҳокамаларнинг ҳам амалий, ҳам глобал даражадаги аҳамиятини янада оширади.
Илҳoм Алиев 12 май куни Бутунжаҳон Шаҳарсозлик Форумининг 13-сессияси (WUF13) билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Давлат Шаҳарсозлик ва Архитектура Қўмитаси раиси Анар Гулиев ва WUF13 Озарбайжон Оператив Компаниясининг ижрочи директори Адил Маммадов давлат раҳбарига бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Таъкидлаш жоизки, тадбир ўтказиладиган ҳудуд — Baku Olympic Stadium ва унинг атрофида формалаşтирилган умумий операцион зона 53 гектарни ташкил этади. Шундан 43 гектари асосий тадбир майдони, 10 гектари эса асосий транспорт терминали ҳамда автотураргоҳ-трансфер зонаси сифатида режалаштирилган. Рўйхатдан ўтиш, сессиялар, кўргазмалар, медиа, транспорт, техник таъминот, кўнгиллилар ва ҳудуд хизматлари ягона операцион тизим сифатида ташкил этилган.
Умуман олганда, 2026 йилда Бокуда ўтказиладиган WUF13 ҳамда шу йилнинг “Шаҳарсозлик ва Меъморчилик йили” деб эълон қилиниши бир-бирини тўлдирувчи стратегик ташаббуслардир. Ушбу воқеалар Озарбайжоннинг ҳам минтақавий, ҳам глобал миқёсда шаҳарсозлик ва меъморчилик соҳасидаги етакчилик даъволарини кучайтиради. Боку эса бу жараёнда нафақат мезбон шаҳар, балки замонавий урбанизация моделининг муваффақиятли намунаси сифатида ҳам намоён бўлмоқда.








