Маданият

“Сеҳрли чапақай”: Спорт ва оилавий қадриятлар ҳақида янги фильм

Фильм ёшларни ватанпарварлик, қатъият ва соғлом турмуш тарзига руҳлантиришни мақсад қилган.

“Сеҳрли чапақай”: Спорт ва оилавий қадриятлар ҳақида янги фильм

15 май куни “Ренессанс кино уйи”да “Сеҳрли чапақай” бадиий фильмининг ёпиқ намойиши бўлиб ўтди. Тадбир Кинематография агентлиги, Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, “Your Films Entertainment”, ЎФФ ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

 

Фильм спорт, оила ва жамият қадриятларини акс эттирувчи ҳаётий воқеалар асосида суратга олинган бўлиб, томошабинга руҳий мотивация, ишонч ва ғалабага интилиш ҳиссини улашади.

 

Шунингдек, картинада фарзандларни уларнинг қобилиятидан келиб чиқиб касбга йўналтириш ва бу йўлда уларни қўллаб-қувватлаш ғояси ҳам илгари сурилади.

 

Фильм сюжети ота ва бола ўртасидаги муносабатлар, она меҳри, тарбия, дўстлик ҳамда жамоа руҳига қурилган. Воқеалар давомида бош қаҳрамоннинг мураккаб ҳаёт йўли, спортдаги синовлари, мағлубият ва умидсизликларга қарши кураши, шунингдек, қатъият билан мақсад сари интилиши драматик тарзда ёритилади.

 

Таъкидланишича, “Сеҳрли чапақай” фақат спорт ҳақида эмас, балки инсонийлик, ҳалоллик, адолат ва кучли ирода ҳақида ҳикоя қилувчи фильм ҳисобланади. Картина марказида фарзанди камоли учун курашадиган ота образи орқали чуқур ҳаётий ибрат ғояси илгари сурилган.

 

Фильм ёшларни ватанпарварлик, қатъият ва соғлом турмуш тарзига руҳлантиришни мақсад қилган. Шу билан бирга, унда мамлакатда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар ва уларнинг амалий натижалари ҳам кенг жамоатчиликка намойиш этилади.

 

Фильм сценарийси муаллифи ва режиссёри — Ҳабибуллоҳ Ҳайдар. Продюсер — Фозил Юнусов. Асосий ролларни Сирожиддин Сатторов, Муҳаммад Нурмуҳаммадов, Тоҳир Саидов, Шаҳло Темирова, Ўлмас Темур, Ардашер Абдулҳаев ўғли ҳамда Мурод Насимов ижро этган.

 

Абдуллаева Шахризода

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси, ислом цивилизацияси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

Малайзиянинг BERNAMA миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг халқаро илмий ҳамкорлиги ва БМТ кутубхонаси ҳамда архивларидан фойдаланиш имкониятига бағишланган мақола эълон қилди.

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.