Жаҳон

Трамп “дунёдаги энг фаол террорчилардан бири” йўқ қилинганини эълон қилди

ИШИД етакчиси Абу Билол ал-Майнуқий АҚШ ва Нигерия ҳарбийлари ўртасида қўшма операция натижасида йўқ қилинган.

Трамп “дунёдаги энг фаол террорчилардан бири” йўқ қилинганини эълон қилди



АҚШ президенти Доналд Трамп Африкада фаолият юритган ИШИД етакчиларидан бири Абу Билол ал-Майнуқий йўқ қилинганини маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.


Трампнинг баёнотига кўра, АҚШ ва Нигерия қуролли кучлари ҳамкорлигида ўтказилган махсус ва пухта режалаштирилган операция давомида “дунёдаги энг фаол террорчилардан бири” жанг майдонидан чиқариб ташланган.



АҚШ президенти ушбу операция олдиндан аниқ разведка маълумотлари асосида амалга оширилганини қайд этиб, Америка томонига Африкадаги террористик гуруҳлар фаолияти бўйича доимий маълумот етказиб борилганини таъкидлади.



Унинг сўзларига кўра, ал-Майнуқий йўқ қилингач, ИШИДнинг Африкадаги фаолиятида сезиларли заифлашув кузатилган.



Шунингдек, Доналд Трамп Нигерия ҳукумати ва қуролли кучларига ушбу операцияни амалга оширишдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.