Ўзбекистон

Ўзбекистон Марказий Осиёда сув истеъмоли бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда

Кейинги ўринларни Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон эгаллаган.

Ўзбекистон Марказий Осиёда сув истеъмоли бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда

Марказий Осиёда сув ресурсларига босим ортиб бораётган бир шароитда Ўзбекистон йиллик 54,56 млрд куб метр кўрсаткич билан минтақада энг юқори умумий сув истеъмолига эга давлат сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Worldometer таҳлилий платформаси эълон қилди.

 

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон минтақа давлатлари орасида умумий сув сарфи бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мутахассислар бу ҳолатни асосан қишлоқ хўжалигининг кенг кўламда ривожлангани ва ирригация тизимларининг юқори даражадаги сув истеъмоли билан изоҳламоқда.

 

Рейтингда иккинчи ўринда Туркманистон қайд этилган бўлиб, йиллик сув истеъмоли 27,9 млрд куб метрни ташкил этади. Қозоғистонда бу кўрсаткич 22,77 млрд куб метр, Тожикистонда 11,49 млрд куб метр, Қирғизистонда эса қарийб 8 млрд куб метрга тенг.

 

Аҳоли жон бошига ҳисобланганда эса минтақада энг юқори кўрсаткич Туркманистонга тўғри келади — бир киши кунига ўртача 15 445 литр сув истеъмол қилади.

 

Ўзбекистонда бу кўрсаткич 4 778 литрни ташкил этади. Тожикистонда 4 460 литр, Қирғизистонда 4 153 литр, Қозоғистонда эса 3 397 литр қайд этилган.

 

Мутахассислар фикрича, ушбу рақамлар минтақа давлатлари олдида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий бошқарув тизимларини жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бўйича долзарб вазифаларни қўймоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Марказий Осиёда сув истеъмоли бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда | Zamon.uz