Ўзбекистон

Андижонда ноқонуний дори ишлаб чиқарувчи яширин cех фош этилди

Тезкор тадбир давомида 100 турдаги 500 мингдан ортиқ тайёр маҳсулот ашёвий далил сифатида олинган.

Андижонда ноқонуний дори ишлаб чиқарувчи яширин cех фош этилди

 

Божхона қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, Андижон вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний лаборатория аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Андижон шаҳридаги манзиллардан бирида фаолият юритган 4 та юридик шахс “озиқ-овқат маҳсулотлари учун кимёвий қўшимчалар” ишлаб чиқариш ниқоби остида сифати кафолатланмаган дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний равишда тайёрлаб келган.

 

                                               

 

Текширув давомида яширин цехда аҳоли орасида кенг тарқалган «Витамих», «Гегси», «Феррумфер», “Winds Baby”, «Лювит», «Ёдовит», «Геппорооз», «Бифидолин» ва «Ёдоплюс» каби жами 100 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилгани аниқланган.

 

                                           

 

Қайд этилишича, ушбу маҳсулотлар орасида болалар учун мўлжалланган сироплар, оғриқ қолдирувчи воситалар, бўғим ва тери касалликларига қарши препаратлар, қон кўпайтирувчи воситалар, турли шамчалар ҳамда махсус чойлар ҳам мавжуд бўлган.

 

Тезкор тадбир давомида манзилдан 13 дона ишлаб чиқариш ускунаси, 6 дона муҳр, маҳсулотларга яроқлилик муддатини тушириш қурилмалари, 214 минг дона ёзувсиз бўш шиша идиш, 78 минг дона бўш капсула, 503 мингдан ортиқ тайёр дори воситалари ва биологик қўшимчалар ҳамда 105 килограмм номсиз кукун моддалар ашёвий далил сифатида олинган.

 

                                           

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати қарийб 5 миллиард сўмни ташкил этади.

 

                                           

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.