Ўзбекистон

Тошкент шаҳар ҳокимига пиёдалар хавфсизлиги бўйича сенатор сўрови юборилди

Бектемир тумани Нурафшон маҳалласида боғча ва мактаб йўқлиги туфайли болалар ҳаёти хавфга қўйилмоқда. Улар Миробод туманидаги таълим муассасаларига бориш учун Тошкент ҳалқа автомобил йўлини кесиб ўтишга мажбур бўляпти. Сенатор ўз сўровида Шавкат Умрзоқовдан кўриладиган чоралар юзасидан ахборот беришни сўраган.

Тошкент шаҳар ҳокимига пиёдалар хавфсизлиги бўйича сенатор сўрови юборилди

 

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовга сўров юборди. Унда Бектемир туман аҳолисини хавотирга солаётган муаммолар тилга олинган.

 

Хусусан, туманнинг Нурафшон маҳалласида мактабгача таълим ташкилоти ва умумтаълим мактаби йўқлиги туфайли, болалар Тошкент ҳалқа автомобил йўлини мажбуран кесиб, қўшни Миробод туманига қатнаётгани аниқланган.

 

Сенат ишчи гуруҳи ўрганишлари давомида, Нурафшон маҳалласи Порлоқ кўчасини Миробод тумани Қўйлиқ ота кўчаси билан боғловчи ерости пиёдалар ўтиш йўлагини қуриш бўйича тегишли ишлар олиб борилаётгани маълум бўлган.

 

“Шу муносабат билан сенатор сўровида мазкур лойиҳа 2026 йил дастурига киритилган-киритилмагани, уни амалга ошириш учун зарур маблағ ажратилгани, маблағ ажратилмаган бўлса, муаммони ҳал этиш бўйича қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида маълумот тақдим этиш сўралган”- дейилади ахборотда.

 

Шунингдек, сўровда ушбу йўлак  фойдаланишга топширилгунга қадар вақтинчалик пиёдалар ўтиш жойи ташкил этиш, светофор ўрнатиш ёки йўл-патрул хизмати ходимларининг доимий назоратини йўлга қўйиш юзасидан батафсил ахборот бериш қайд этилган.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.