Ўзбекистон

Тошкентдан Гуанчжоуга учаётган самолётни чақмоқ урди

Ҳодисадан сўнг самолёт техник кўрик ва таъмирлаш ишлари учун фойдаланишдан чиқарилган.

Тошкентдан Гуанчжоуга учаётган самолётни чақмоқ урди

 

Centrum Air авиакомпанияси Тошкент–Гуанчжоу–Тошкент йўналишидаги рейслардан бирининг кечикишига самолётга чақмоқ урилгани сабаб бўлганини маълум қилди.

 

Авиакомпания матбуот хизматига кўра, 16 май куни амалга оширилган С6511D/С6512D “Тошкент – Гуанчжоу – Тошкент” рейси аввалги парвоз давомида самолётга чақмоқ урилгани сабабли сезиларли даражада кечиктирилган.

 

Қайд этилишича, ҳодисадан сўнг ҳаво кемаси дарҳол фойдаланишдан чиқарилиб, комплекс техник кўрик, диагностика ҳамда зарур таъмирлаш ишлари учун юборилган.

Текширув якунларига кўра, авиакомпания мазкур йўналишдаги рейсни бошқа самолёт орқали амалга оширишга қарор қилган.

 

Шунингдек, компания мажбурий кутиш даврида барча йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилгани ва кунига уч маҳал овқат билан таъминланганини билдирган.

Янгиланган парвоз жадвалига кўра, С6512D Гуанчжоу–Тошкент рейси 18 май куни маҳаллий вақт билан соат 20:25 да жўнаб, Тошкентга 00:50 да етиб келиши режалаштирилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.