Ўзбекистон

Сурхондарёда 13 ёшли қиз дарёга чўкиб кетди

Денов туманидан оқиб ўтувчи Тўпаланг дарёсидан қизнинг жасади топилган.

Сурхондарёда 13 ёшли қиз дарёга чўкиб кетди

 

Сурхондарёда вояга етмаган қизнинг дарёга оқиб кетиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят прокуратураси маълумотига кўра, Сариосиё тумани «Афросиёб» маҳалласида яшаган, 2012 йилда туғилган вояга етмаган Ф.М.нинг Тўпаланг дарёсига оқиб кетгани юзасидан туман прокуратураси томонидан текширув тайинланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 15 май куни қизнинг жасади Денов тумани «Иттифоқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Тўпаланг дарёсидан тан жароҳатларисиз топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида марҳуманинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши ва механик асфикция сабаб бўлгани қайд этилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.