Жаҳон

Афғонистонда оилалар тирик қолиш учун қизларини сотишга мажбур бўлмоқда — BBС

БМТ маълумотларига кўра, бу йил Афғонистонга ажратилган гуманитар ёрдам ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 70 фоизга камайган.

Афғонистонда оилалар тирик қолиш учун қизларини сотишга мажбур бўлмоқда — BBС

 

BBС хабарига кўра, Афғонистоннинг марказий Ғор вилоятида кучайиб бораётган гуманитар инқироз айрим оилаларни тирик қолиш учун қиз фарзандларини сотишга мажбур қилмоқда.

 

Хабарда айтилишича, узоқ давом этаётган қурғоқчилик, ишсизлик даражасининг юқорилиги ва халқаро ёрдамнинг кескин камайиши сабаб мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида оғир иқтисодий вазият юзага келган. БМТ маълумотларига кўра, Афғонистон аҳолисининг қарийб 75 фоизи асосий эҳтиёжлардан маҳрум бўлиб, миллионлаб одамлар очлик хавфи остида яшамоқда.

 

Ғор вилоятининг маркази Чағчарон шаҳрида юзлаб эркаклар ҳар куни вақтинчалик иш топиш умидида тўпланишади. Бироқ иш ўринлари жуда камлиги сабаб кўпчилик оилалар кунлик озиқ-овқатни ҳам таъминлай олмаяпти.

 

Маҳаллий аҳоли вакилларининг BBC'га билдиришича, айрим оилалар болаларини боқиш, қарзларини ёпиш ёки касал фарзандларини даволатиш учун қизларини бошқа оилаларга беришга мажбур бўлмоқда. Фуқаролардан бири болаларига нон топиб бера олмаётганини айтса, яна бири фарзандининг операцияси учун маблағ топиш мақсадида қизини қариндошига берганини билдирган.

 

Шунингдек, репортажда Толибон томонидан аёллар таълими ва меҳнат фаолиятига қўйилган чекловлар ҳам вазиятни янада оғирлаштиргани қайд этилган.

 

БМТ маълумотларига кўра, бу йил Афғонистонга ажратилган гуманитар ёрдам ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 70 фоизга камайган. АҚШ ва бошқа йирик донор давлатлар молиявий кўмакни сезиларли даражада қисқартирган.

 

Мамлакатдаги тиббиёт муассасалари ҳам оғир аҳволда қолмоқда. Шифокорлар дори-дармон ва озиқ-овқат етишмаслиги сабаб янги туғилган чақалоқлар орасида ўлим кўрсаткичлари ошаётганини билдирган.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.