Ўзбекистон

Тошкентдан Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди

Олтин қуймалар йўловчининг чамадони ички қисмларига яширилгани аниқланган.

Тошкентдан Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди

 

Тошкент халқаро аэропортида йирик миқдордаги олтин қимматбаҳо металларни ноқонуний тарзда мамлакатдан олиб чиқиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz' га хабар берди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Тошкент–Дубай» йўналиши бўйича парвоз қилишни режалаштирган фуқаро юклари текширувдан ўтказилган.

 

Маълум бўлишича, 1980 йилда Андижон вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи шахсга тегишли чамадоннинг ички таянч қисмларига жами 1 кг 923 грамм олтин қуймалари яширилган ҳолатда аниқланган ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Шунингдек, мазкур ноқонуний ҳолатга 1992 йилда туғилган, аввал судланган фуқаронинг алоқадорлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.