Ўзбекистон

Франция Исроил миллий хавфсизлик вазирига мамлакатга киришни тақиқлади

Бу қарорга Итамар Бен-Гвирнинг “Global Sumud Flotilla” фаолларини мазах қилгани сабаб бўлган.

Франция Исроил миллий хавфсизлик вазирига мамлакатга киришни тақиқлади

Франция Исроилнинг миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга мамлакат ҳудудига киришни тақиқлади. Бунга “Global Sumud Flotilla” фаолларига нисбатан қилган масхараомуз ҳаракатлари сабаб бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барронинг маълум қилишича, қарор Бен-Гвир томонидан флотилия иштирокчилари — Франция ва Европа фуқароларига нисбатан “қабиҳ муносабат” намойиш этилгани ортидан қабул қилинган.

 

"Бугундан бошлаб Итамар Бен-Гвирга Франция ҳудудига кириш тақиқланди", дея ёзган Баррон.

 

Аввалроқ Бен-Гвир ижтимоий тармоқларда Ашдод портида кўзлари боғланган ва қўллари кишанланган ҳолда тиззалаб ўтирган фаоллар устидан кулаётган видеосини эълон қилганди. Исроил ҳарбий-денгиз кучлари бу ҳафта Кипр яқинидаги халқаро сувларда флотилия кемаларини тўхтатиб, қарийб 430 кишини қўлга олган эди.

 

Фаолларнинг пол бўйлаб судраб олиб кетилгани акс этган тасвирлар ортидан Франция, Италия, Нидерландия, Канада ва Испания Исроил элчиларини чақириб, ҳодисани қоралади.

 

Баррон Франция фуқароларининг таҳдид ва зўравонликка дучор этилишига тоқат қилиб бўлмаслигини билдириб, Европа Иттифоқини ҳам Бен-Гвирга қарши санкциялар жорий этишга чақирди.

 

Аввалроқ “Global Sumud Flotilla” ташкилотчилари Исроил ҳибсидан озод этилган фаоллар камида 15 та жинсий зўравонлик ҳолати ҳақида маълум қилганди. Улар орасида камситувчи тинтувлар, жинсий таҳқирлаш ва зўрлаш ҳолатлари борлиги айтилмоқда.

 

БМТ бу хабарлардан жиддий хавотир билдирган. Исроил қамоқхона хизмати эса барча айбловларни рад этиб, уларни “ёлғон ва асоссиз” деб атаган.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Кўчириш ишлари якунлангач, газ таъминоти хавфсизлик талаблари асосида босқичма-босқич тикланади.

Франция Исроил миллий хавфсизлик вазирига мамлакатга киришни тақиқлади | Zamon.uz