Ўзбекистон

ИИВ Қўқондаги 10 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди

9-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган ҳайдовчи йигит бобосига тегишли “Маlibu-2” автомобилини ювиш мақсадида олиб чиқиб кетган.

ИИВ Қўқондаги 10 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди

 

Ички ишлар вазирлиги Қўқон шаҳрида 10 ёшли уч нафар қизалоқни “Маlibu-2” русумли автомобиль уриб юборган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан қўшимча тафсилотларни маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 20 май куни соат 16:30 лар атрофида Қўқон шаҳрининг Амир Темур кўчасида содир бўлган. 9-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган йигит бобосига тегишли “Маlibu-2” автомобилини ювиш мақсадида олиб чиққан.

 

ИИВ маълумотига кўра, у автомобилни бобосининг рухсати билан олган. Тажрибасиз ҳайдовчи ҳаракат давомида пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган уч нафар 3-синф ўқувчисини уриб юборган.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қизалоқлардан бири воқеа жойида вафот этган. Яна икки нафар вояга етмаган қиз турли даражадаги оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Улардан бири реанимация бўлимига жойлаштирилгани билдирилган.

 

Видеорепортажда вояга етмаган йигит ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаганини маълум қилган. Унинг айтишича, у тенгдошлари билан айланиш мақсадида автомобилни бошқарган.

 

Автомобиль эгаси бўлган бобоси эса калитни неварасига машинани ювиб қўйиш учун берганини, бироқ унинг автомобилни миниб кетганидан бехабар бўлганини айтган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, ИИВ томонидан 267-модда — транспорт воситасини олиб қочиш ҳолати бўйича ҳам иш очилгани маълум қилинди.

 

Ҳозирда вояга етмаган ҳайдовчи процессуал тартибда ушланган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.