Ўзбекистон

“Икки стул орасида ўтиришга уринган одам қаттиқ йиқилади”: Медведев Пашинянни огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Ереваннинг ЕОИИдаги имтиёзларни сақлаб қолган ҳолда ЕИга яқинлашишини танқид қилди.

“Икки стул орасида ўтиришга уринган одам қаттиқ йиқилади”: Медведев Пашинянни огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Европа Иттифоқи билан яқинлашув сиёсатини танқид қилиб, бу мамлакат учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда РБК ёзмоқда.

 

Медведевнинг фикрича, Ереван бир вақтнинг ўзида ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) имтиёзларни сақлаб қолиш, ҳам Европа Иттифоқи билан алоқаларни чуқурлаштиришга уринмоқда.

 

“Икки стул орасида ўтиришга уринаётган одам қаттиқ йиқилиши мумкин”, — деб ёзди у “Макс” платформасидаги каналида.

 

Россиялик сиёсатчи Арманистон ҳукумати Россия газининг амалдаги нархларини сақлаб қолишга умид қилаётганини ҳам қайд этди. Унинг айтишича, ҳозир Россия Арманистонга газни минг куб метрига 177,5 доллардан етказиб бермоқда, ҳолбуки Европада 2026 йил май ойидаги биржа нархлари 570–590 доллар атрофида бўлган.

 

Медведев Европа газ нархларига ўтилса, бу Арманистон ичида жиддий норозилик келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади.

 

Аввалроқ Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам Пашинян сиёсатини “Россияга нисбатан дўстона бўлмаган сиёсат” деб атаган эди. Унга кўра, Москва Арманистонга газни ўзи учун зарарли шартларда етказиб бермоқда.

 

Сўнгги ойларда Арманистон Европа Иттифоқи билан яқинлашув сиёсатини фаоллаштирди. Мамлакат расмийлари ЕИга аъзо бўлиш истагини билдирган, шунингдек, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги иштирокини тўхтатган.

 

5 май куни Ереванда Арманистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги илк икки томонлама саммит бўлиб ўтди.

 

Апрель ойида Россия президенти Владимир Путин Никол Пашинян билан учрашувда Арманистон бир вақтнинг ўзида ҳам Европа Иттифоқи, ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида тўлиқ иштирок эта олмаслигини билдирган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

Мусобақаларда 90 дан ортиқ мамлакатдан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев номига Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан хориждан табрик мактублари келмоқда

Хорижий ҳамкорлар ўз мактубларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва халқаро майдондаги фаол ролини юқори баҳолаган.

custom img

Ўзбек тилини ўрганиш халқаро даражага чиқмоқда

Оксфорд талабалари учун Ўзбекистонда Ёзги мактаб ўз ишини бошлади.

custom img

Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади

Президент Администрацияси раҳбари ўз табригида мамлакат ривожи олдида қатор йирик вазифалар турганини таъкидлади.

custom img

Россиядан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 12 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Яна 22 нафар болани Ўзбекистонга қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда.

custom img

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ёнғин чиқди

Реконструкция қилинаётган бино ҳовлисидаги электр қутиси ёнган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Бишкек шаҳрига етиб борди

“Манас” халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Адилбек Қасималиев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Ўзбекистонда 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Ер силкиниши Газли шаҳри, Пешкў ва Жондор туманида сезилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"