Жаҳон

Рубио АҚШ, Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар тўхтаганини маълум қилди

АҚШ Давлат котиби Вашингтон самарасиз музокараларда қатнашишдан манфаатдор эмаслигини билдирди.

Рубио АҚШ, Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар тўхтаганини маълум қилди

 

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швецияда бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари учрашуви давомида АҚШ, Украина ва Россия ўртасидаги уч томонлама музокаралар ҳозирча амалда мавжуд эмаслигини маълум қилди.



Унинг таъкидлашича, аввал Россия ва Украина фақат АҚШ воситачилигида музокара олиб боришга тайёр бўлган. Шу сабабли Вашингтон жараёнга жалб қилинган, бироқ музокаралар кутилган натижани бермаган.



Рубио АҚШ зарур ҳолатда воситачиликни давом эттиришга тайёрлигини билдирар экан, самарасиз музокараларда иштирок этишдан манфаатдор эмаслигини ҳам қайд этган.



Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Вашингтон Украинани қўллаб-қувватлаш сиёсатини давом эттиришини таъкидлаган.



Баёнотда АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштироки масаласига ҳам тўхталиб ўтилган. Рубио Қўшма Штатлар ўзининг глобал ҳарбий жойлашувини қайта кўриб чиқаётганини ва Европадаги Америка ҳарбий кучлари сони босқичма-босқич камайтирилиши мумкинлигини айтган.



Унинг сўзларига кўра, бу қарор сиёсий эмас, балки стратегик ва техник омиллар билан боғлиқ. Шу билан бирга, НАТО тасарруфидаги айрим АҚШ қўшинлари сони ҳам қисқартирилиши мумкин.



Рубио Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан ҳам фикр билдириб, АҚШ Покистон воситачилигидаги музокараларда айрим ижобий силжишларга эришганини, бироқ якуний мақсадларга ҳали эришилмаганини қайд этган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.