Ўзбекистон

Қурбон ҳайити арафасида Тошкент автовокзалидан 55 та қўшимча рейс йўлга қўйилди

Йўловчилар сонидан келиб чиқиб, қўшимча рейслар сони яна оширилиши мумкин.

Қурбон ҳайити арафасида Тошкент автовокзалидан 55 та қўшимча рейс йўлга қўйилди

Қурбон ҳайити арафасида Тошкент автовокзалидан қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, байрам кунлари арафасида йўловчилар оқими кескин ошгани сабаб Тошкентдан Сирдарё орқали воҳа вилоятларига қатновчи автобус йўналишлари сони кенгайтирилган. Ҳозирда мавжуд 65 та доимий йўналишга қўшимча равишда яна 55 та рейс ташкил этилган.

 

Масъуллар фуқароларга уйидан чиқмаган ҳолда телефон ёки махсус платформалар орқали чипталар мавжудлигини текшириш ҳамда уларни онлайн харид қилиш имконияти яратилганини билдирган. Шунингдек, йўловчилар сонидан келиб чиқиб, қўшимча рейслар сони яна оширилиши мумкин.

 

Байрам кунлари халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларида ЙПХ ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб боради. Ҳайдовчилар билан ўтказилаётган профилактик тадбирларда эса йўл кира нархларини сунъий оширмаслик, қатнов олдидан етарлича дам олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор имзоланганди. Ҳужжатга кўра, 2026 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май — чоршанба кунига тўғри келади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"