Ўзбекистон

Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади

Мудофаа вазирлиги жамоаси “Энг илғор мерганлар” мусобақасида кетма-кет учинчи марта олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат мерганлар жамоаси Туркияда бўлиб ўтган ВИ Халқаро “Энг илғор мерганлар жамоаси” мусобақасида фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа Вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

                                         

 

Мусобақа жорий йилнинг 10–21 май кунлари Испарта Коммандос Тоғ-ўқув марказида ташкил этилди. Унда 13 давлатдан 24 та жамоа иштирок этган.

 

                                           

 

Иштирокчилар “Минора ва қайиқдан ўқ отиш”, “Жанговар отиш”, “Юқори аниқликда отиш”, “Тўсиқ ортидан отиш”, “Ҳаводаги вертолётдан отиш”, “Ўзини синаш”, “Тунда номаълум масофаларга ўқ отиш” ҳамда «Сюрприз» каби мураккаб шартлар бўйича ўз маҳоратини намойиш этган.

 

                                         

 

Қарийб 10 кун давом этган беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоа хорижий давлатлар армиялари орасида фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медаль билан тақдирланган.

 

                                       

 

Таъкидлаш жоизки, Мудофаа вазирлиги жамоаси ушбу мусобақада бешинчи маротаба иштирок этмоқда. 2022–2023 йилларда 2-ўринни, 2024–2026 йилларда эса кетма-кет 1-ўринни қўлга киритиб келмоқда.

 

                                         

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.