Спорт

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлуб бўлди

Боксчи WBA Regular камари учун англиялик Жек Каттераллга қарши жангда ютқазди.

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлуб бўлди

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилди. У WBA Regular камари учун англиялик Жек Каттераллга қарши кечган жангда очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берди.

 

Мисрнинг Гиза шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида ўтган беллашув тўлиқ 12 раунд давом этди. Ҳакамлар ғалабани 118–109, 119–108 ва 116–111 ҳисоблари билан Кеттераллга берди. Жангнинг биринчи раундида Ғиёсов нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди.

 

Кеттералл жами 551 та зарбадан 219 тасини аниқ йўллаган ва 40 фоиз самарадорлик қайд этган. Ғиёсов эса 366 та зарбанинг 78 тасини манзилга етказиб, 21 фоиз кўрсаткич билан чекланди. Кучли зарбалар бўйича ҳам англиялик боксчи устунлик қилди — 98 га қарши 55.

 

Шу тариқа, Ғиёсов профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилди. Унинг ҳисобида ҳозиргача 17 та ғалаба, шундан 10 таси нокаут билан қайд этилган. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси сўнгги бор 2025 йил апрель ойида Франко Окампони тўртинчи раундда нокаутга учратган эди.

 

Бугунги жангги қадар ўзбекистонлик боксчи WBA рейтингида биринчи ўринда қайд этилган бўлса, Каттерал олтинчи поғонада бораётган эди. Ушбу йўналиш чемпиони эса америкалик Роландо Ромеро ҳисобланади.

 

32 ёшли Каттерал (33 ғалаба, 2 мағлубият, 14 нокаут) проф боксдаги 33 ғалабасига эришди. У ўзининг сўнгги жангини 2025 йил ноябрь ойида ўтказиб, Эков Эссуман устидан ишончли ғалабага эришган эди. Англиялик боксчи WBO рейтингида 1-ўринда жойлашган. Ғиёсов эса 11-поғонада қайд этилган.

 

Маълумот учун, ушбу жанг Олександр Усик ҳамда Рико Верҳовен иштирокидаги марказий бокс оқшоми доирасида ташкил этилди.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"