Жаҳон

Ҳормуз бўғозида юк ташувлари 30 кун ичида тикланиши мумкин — Washington Post

Маълумотларга кўра, АҚШ ва Эрон сулҳни 60 кунга узайтириш бўйича келишув лойиҳаси ишлаб чиққан.

Ҳормуз бўғозида юк ташувлари 30 кун ичида тикланиши мумкин — Washington Post

 

Washington Post (WP) нашри юқори лавозимли расмийларга таяниб хабар беришича, АҚШ ва Эрон ўртасида сулҳни 60 кунга узайтириш ҳамда Ҳормуз бўғозини қайта очишни назарда тутувчи келишув лойиҳаси ишлаб чиқилган.



Маълумотларга кўра, тайёрланган ўзаро англашув меморандуми томонларга якуний келишувга эришилгунга қадар вақтинчалик сулҳни узайтириш имконини беради. Шу билан бирга, ҳужжатда Ҳормуз бўғозида миналарни тозалаш ва денгиз йўлларини қайта очиш чоралари ҳам кўзда тутилган.



Газета манбаларига кўра, таклифнинг сўнгги версияси Эрон томонидан тасдиқланиши кутилмоқда. Расмийлар эса ҳозирча ҳеч қандай якуний келишув имзоланмаганини таъкидламоқда.



Шунингдек, ҳужжатда Эрон, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари барча фронтларда ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатиши, Ҳормуз бўғозида юк ташиш ҳажмини 30 кун ичида урушдан олдинги даражага қайтариш бўйича чоралар кўриши назарда тутилган.



Дипломатик манбаларга кўра, келишувга Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқармаслик мажбурияти ҳамда бойитилган уран захираларини келишилган механизм асосида йўқ қилиш масалалари киритилган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"