Ўзбекистон

13 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Нью-Йоркдан депоратация қилинди

У гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этганликда гумонланмоқда.

13 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Нью-Йоркдан депоратация қилинди

 

Ички ишлар вазирлиги Оператив тергов департаменти АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда халқаро қидирувда бўлган шахсни аниқлаш ва Ўзбекистонга қайтариш бўйича амалий ишларни амалга оширди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Ҳамкорлик натижасида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси аниқланиб, у тегишли тартибда ҳибсга олинган. Мазкур шахс Ўзбекистон Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг ўхшашлари ёки психотроп моддаларни сотиш ниятини кўзламасдан ноқонуний тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2023 йилдан буён қидирувда бўлган.

 

Олиб борилган процессуал ва халқаро ҳамкорлик чоралари натижасида у белгиланган тартибда Ўзбекистонга депортация қилинган.

 

Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган шахсларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш бўйича халқаро ҳамкорлик доирасидаги тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрикларни Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва халққа билдирилган ҳурмат ифодаси деб баҳолади.

custom img

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди

24 июль куни Россия 24, Россия Култура ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яратилиш тарихига бағишланган учта ҳужжатли фильм илк бор эфирга узатилди. Фильмларда марказнинг ташкил этилиши, халқаро аҳамияти ва унинг амалга оширилиш босқичлари ёритилган.

custom img

Саида Мирзиёева судьялар ва суд тизими ходимларини табриклади

Саида Мирзиёева 25 июль — Халқаро судьялар ва суд тизими ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан табрик йўллаб, судьялар фаровонлиги адолатли va одил судловнинг муҳим шарти эканини таъкидлади.

custom img

Бойсундаги техноген аварияни бартараф этишга Хитой мутахассислари жалб қилинади

Томонлар қутқарув-бурғилаш ишларини тез фурсатда бошлаш ҳамда зарур техника ва мутахассисларни объектга етказишга келишиб олди.

custom img

Қашқадарёда эркак ўлган итни Damas'га боғлаб судради

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

custom img

Тошкентда маст аёл йўлнинг қатнов қисмига ётиб олди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Бири техник стажёр визаси, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"