Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2030 йилгача бешта янги сел-сув омбори қурилади

Лойиҳа сел ва тошқин сувларидан самарали фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш ҳамда янги ер майдонларини ўзлаштиришга хизмат қилади.

Ўзбекистонда 2030 йилгача бешта янги сел-сув омбори қурилади

Ўзбекистонда 2027–2030 йилларда Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида бешта янги сел-сув омбори барпо этилади. Бу ҳақда Президентнинг “Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган. 

 

Қарорга кўра, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Тангатопдисой, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Ғиждувонсой ва Чоштепасой, Қўшработ туманида Оқтепасой ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Оқсоқотасой сел-сув омборлари барпо этилади.

 

Янги омборлар ишга туширилиши натижасида Самарқанд вилоятида 7 минг гектар, Тошкент вилоятида 2 минг гектар ва Жиззах вилоятида 300 гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади. 

 

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 3,3 минг гектар ва Тошкент вилоятида 300 гектар янги ер майдонларини ўзлаштириш имконияти яратилади.

 

Республика бўйлаб кичик сув захираларини шакллантириш имконияти мавжуд бўлган 60 та ҳудуд аниқланган. Сел-сув омборларини қуриш орқали баҳор-ёз мавсумида юзага келадиган сел ва тошқин сувларини тўплаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

 

Қарор билан айрим лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш ҳам белгиланган. Хусусан, Жиззах вилоятидаги Тангатопдисой ва Тошкент вилоятидаги Оқсоқотасой сел-сув омборлари қурилишига хусусий инвесторлар жалб этилади.

 

Бундан ташқари, сел-сув омборлари ҳудудларида туристик-рекреацион зоналар ва балиқчилик хўжаликларини ташкил этишга рухсат берилади. Улар учун зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш ишлари давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

 

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"