Жаҳон

Ҳиндистонда кучли ёмғир ва бўрон оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг тўрт штатида юз берган кучли ёмғир, момақалдироқ ва бўронлар оқибатида ўнлаб одамлар жароҳат олди ҳамда инфратузилмага жиддий зарар етди.

Ҳиндистонда кучли ёмғир ва бўрон оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш, Биҳар, Ғарбий Бенгал ва Мадҳя-Прадеш штатларида кузатилган кучли ёмғир, момақалдироқ ва бўронлар оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳат олди ва инфратузилмага зарар етди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди.

 

Ҳиндистоннинг бир нечта ҳудудларида юз берган кескин об-ҳаво шароити кенг кўламли талафотларга сабаб бўлди. Энг кўп қурбонлар Уттар-Прадеш штатида қайд этилиб, бу ерда учта туманда камида 11 киши ҳаётдан кўз юмган.

 

Расмий маълумотларга кўра, Ҳамирпур туманида Бетва дарёси устида қурилаётган кўприкнинг бир қисми бўрон вақтида қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида тўрт ишчи ва икки қўриқчи ҳалок бўлган. Қурилиш майдонида бўлган етти ишчидан учтаси қутқарув хизматлари томонидан тирик чиқарилган.

 

Уттар-Прадеш бош вазири Йоги Адитянат ҳалок бўлганлар оилаларига 500 минг рупий, жароҳатланганларга эса 50 минг рупий миқдорида ёрдам ажратилишини маълум қилди.

 

Каушамби туманида эса дарахт лойдан қурилган уй устига қулаб тушиши натижасида бир оиланинг уч аъзоси, жумладан икки бола ҳалок бўлган. Яна бир бола жароҳатланган. Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан 04:00 да содир бўлган.

 

Жалаун туманида кучли шамол ва чақмоқ уриши оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, камида етти киши жароҳат олган. Шунингдек, 23 бош чорва нобуд бўлгани, 45 та уй қисман зарар кўргани билдирилган.

 

Ғарбий Бенгал штатида ҳам кучли ёмғир ва бўронлар оқибатида камида етти киши ҳалок бўлган. Ҳиндистон Метеорология департаменти огоҳлантириш беришидан аввалроқ ҳам кўплаб ҳудудларда талафотлар қайд этилган.

 

Биҳар штатида ҳам ноқулай об-ҳаво шароити қурбонлар ва жароҳатланганларга сабаб бўлган бўлиб, камида етти киши ҳаётдан кўз юмган.

 

Расмийлар зарар кўламини аниқлаш ва қутқарув ишларини давом эттирмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.