Жаҳон

Россия мигрантлар назоратини кучайтирмоқчи

Россия ИИВ хорижий давлатларда миграциягача тайёргарлик марказларини ташкил этиб, мигрантларга мамлакатга киришидан аввал электрон идентификация карталарини беришни режалаштирмоқда.

Россия мигрантлар назоратини кучайтирмоқчи

Россия Ички ишлар вазирлиги меҳнат мигрантларини назорат қилиш тизимини кучайтириш мақсадида миграция ҳаблари тармоғини яратиш ва хорижий фуқароларга Россияга келишидан олдин идентификация карталарини беришни режалаштирмоқда.Бу ҳақда Россия ИИВнинг Фуқаролик ва хорижий фуқароларни рўйхатга олиш масалалари бўйича хизматининг Миграция хавфсизлиги департаменти бошлиғи биринчи ўринбосари Алексей Егоров Халқаро хавфсизлик форумида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

 

Егоровнинг сўзларига кўра, хорижий фуқароларни текшириш Россия ҳудудида ташкил этиладиган миграция ҳабларида ҳам, мигрантлар келаётган мамлакатлардаги махсус тайёргарлик марказларида ҳам амалга оширилади.

 

Янги тизим доирасида мигрантларга электрон ахборот ташувчига эга идентификация карталари берилиши кўзда тутилган. Мазкур карта меҳнат шартномасини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади ҳамда хорижий фуқаро ҳақидаги тўлиқ маълумотларни, жумладан биометрик маълумотларни ҳам ўз ичига олади.

 

Россия ИИВ вакили ушбу чора-тадбирлар ноқонуний миграцияни қисқартириш, мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаётган хорижий фуқаролар сонини камайтириш ва ҳуқуқбузарликлар даражасини пасайтиришга қаратилганини таъкидлади.

 

Шунингдек, вазирлик ташкил этилган мақсадли танлов асосида ишга жалб қилинадиган меҳнат мигрантлари улушини ошириш ҳамда Россиянинг “анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятлари”ни қўллаб-қувватлайдиган хорижий фуқароларни жалб этишга интилаётганини билдирди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.