Эрон АҚШ билан фойдали келишув тузишга тайёр — Трамп
АҚШ президенти музокараларга ички сиёсий босимлар таъсир кўрсатаётганини айтиб, демократлар ва республикачиларни танқид қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг АҚШ билан ижобий келишувга эришиш истаги борлигини билдирган.
Трампнинг Трутҳ Сосиал платформасида ёзишича, Эрон Қўшма Штатлар билан тинчлик шартномасини имзолашга чин дилдан содиқ бўлиб, ушбу келишув Вашингтон ва унинг иттифоқчилари учун фойдали бўлиши мумкин.
Шунингдек, АҚШ президенти келишув жараёнига ички сиёсий босимлар тўсқинлик қилаётганини таъкидлаб, демократлар ҳамда айрим республикачи сиёсатчиларни танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, бу омиллар музокаралар жараёнини мураккаблаштирмоқда.
ОАВ хабарларига кўра, жумладан The New York Times ва Ахiоs нашрлари АҚШ Эрон билан бўлиши мумкин бўлган келишув шартларини қатъийлаштириш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилган. Хусусан, уранни бойитиш ва захираларни чеклаш бўйича бандлар муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, АҚШ молия вазири Скот Бессент Вашингтон Эрон билан музокараларда ҳарбий ва иқтисодий босим воситаларидан фойдаланиши мумкинлигини билдирган.








