Жаҳон

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчисининг қизи ҳибсга олинди

Меэрим Узоқбоева давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари билан боғлиқ коррупцияда гумонланмоқда.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчисининг қизи ҳибсга олинди

 

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси, шунингдек аввал қишлоқ хўжалиги вазири бўлиб ишлаган Эмилбек Узоқбоевнинг қизи Меэрим Узоқбоева давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари билан боғлиқ коррупция гумони асосида ҳибсга олинди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

 

Мазкур ҳолат Қирғизистонда «75 мактуб» деб номланган кенг кўламли тергов доирасида кўриб чиқилмоқда. Тергов материалларига кўра, иш 30 йил аввал амалга оширилган хусусийлаштириш жараёнларини қайта ўрганишга қаратилган бўлиб, Бишкек шаҳрида жойлашган «Қирғизойилкомок» компанияси фаолияти ҳам текширув остига олинган.

 

Маълумотларда қайд этилишича, ушбу компания акцияларининг 63 фоизи Узоқбоевлар оиласи назоратида бўлиб, 1993 йилда бошланган хусусийлаштириш жараёнида Эмилбек Узоқбоев дастлаб 0,5 фоиз улушни харид қилган. Кейинги йилларда у бошқа акциядорлардан улушларни босқичма-босқич сотиб олиб, компанияда асосий назорат пакетига эга бўлган.

 

Ҳимоя томонининг билдиришича, Меэрим Узоқбоева ўша даврда вояга етмаган (10 ёш) бўлган ва у хусусийлаштириш жараёнларида бевосита иштирок этмаган. Шунингдек, у фақат 2017 йилдан бошлаб компания бош директори лавозимида фаолият юритган.

 

Адвокатнинг таъкидлашича, иш юзасидан бир қатор ҳолатлар ҳуқуқий жиҳатдан баҳсли бўлиб қолмоқда. Унинг сўзларига кўра, айрим ҳолатлар ҳуқуқни қўллаш амалиётида икки хил ёндашув мавжудлигини кўрсатиши мумкин.

 

Шунингдек, ҳимоя томони мазкур ишда коррупцияда гумон қилинаётган айрим шахслар эркинликда қолаётгани, вояга етмаган фарзандлари бор ёлғиз она эса ҳибсга олинганини таъкидлаб, бу ҳолат юзасидан адолатли ва холис ёндашув зарурлигини билдирган.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.