Андижонда 19 йигит ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди
Оилавий келишмовчилик сабаб ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди.

Андижон вилоятида 19 ёшли йигитнинг кўприкдан ўзини ташлашга уриниш ҳолати олди олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа 2-июн куни тунги вақтда Андижон шаҳрининг “Ишчилар” маҳалласи ҳудудида, Навоий шоҳ кўчаси устида жойлашган кўприкда содир бўлган. 2007-йилда туғилган M.M. оилавий келишмовчиликлар сабабли руҳий ҳолати ўзгариб, ўзини кўприкдан ташлаш билан таҳдид қилган.
Воқеа жойига зудлик билан ички ишлар органлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар ходимлари етиб бориб, йигитни хавфсиз ҳудудга олиб чиқишган ва кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.








