Жаҳон

Тожикистонда ҳаво шари қулаши оқибатида 3 киши жароҳатланди, бири Ўзбекистон фуқароси

Болалар куни тадбири давомида кучли шамол оқибатида ҳаво шари назоратдан чиқиб, бинолар устига қулаган.

Тожикистонда ҳаво шари қулаши оқибатида 3 киши жароҳатланди, бири Ўзбекистон фуқароси

 

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Болалар куни тадбири доирасида Ўзбекистндан олиб келинган ҳаво шари кучли шамол оқибатида бошқарувдан чиқиб, турар-жой бинолари томларига қулаши натижасида уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда Аsiaplus нашри хабар берди.

 

Ҳодиса 1 июн куни кечки вақтда Камоли Хўжандий театри яқинида қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, байрам тадбири ташкилотчилари томонидан ўрнатилган ҳаво шари кучли шамол сабаб бошқарувни йўқотиб, яқин атрофдаги бинолар устига қулаши натижасида хавфли вазият юзага келган.

 

Маълум қилинишича, жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор бўлиб, улар тезкор равишда шифохонага етказилган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. 

 

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар хизматлари ҳамда тегишли идоралар зудлик билан етиб бориб, ҳудудда хавфсизлик чораларини кўрган. Дастлабки баҳолашларга кўра, ҳолат фавқулодда вазият эмас, балки кучли шамол оқибатида юз берган бахтсиз ҳодиса сифатида қайд этилмоқда.

 

Ҳаво шари қулаши натижасида бир нечта уйларнинг том қисмига зарар етган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"