Ўзбекистон

Тошкент вилоятида “Tracker” ҳайдочисидан қарийб 9 кг гашиш топилди

Наркотик моддалар наркокурерлар томонидан қўшни давлатдан Тошкент вилояти ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Тошкент вилоятида “Tracker” ҳайдочисидан қарийб 9 кг гашиш топилди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Тошкент – Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган “Tracker” русумли транспорт воситаси йўл-патрул хизмати масканида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Аниқланишича, автомобилни Фарғона шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган ва муқаддам Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) билан судланган фуқаро бошқарган. Транспорт воситаси салонини текшириш жараёнида ҳайдовчининг ўз истеъмоли учун сақлаб юрган 1,72 грамм наркотик модда борлиги маълум бўлган.

 

Қўшимча текширувлар давомида эса автомашина юкхонасидан жами 8 килограмм 913 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

 

Терговга қадар ўтказилган суриштирувларда мазкур гаркотик моддалар аввалроқ наркокурерлар томонидан қўшни давлатдан Тошкент вилояти ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилгани ҳамда гумонланувчи томонидан қабул қилиб олиниб, яшаш манзилига олиб кетилаётган бўлгани аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгаг.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.