Жаҳон

Трамп Теҳроннинг оғзаки ваъдаларини етарли эмас деб ҳисобламоқда

АҚШ Эрон билан музокараларда ядровий масалалар юзасидан ёзма кафолатлар талаб қилмоқда.

Трамп Теҳроннинг оғзаки ваъдаларини етарли эмас деб ҳисобламоқда

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг ядровий дастури бўйича бераётган мажбуриятларини ёзма равишда расмийлаштириш тарафдори эканини маълум қилди. Бу ҳақда ABC News телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Эрон музокарачилари Вашингтонга оғзаки равишда Теҳрон ядровий дастурига оид бир қатор шартларга рози бўлишини билдирган. Бироқ Оқ уйда ўтказилган йиғилишда Трамп ушбу кафолатларни етарли деб ҳисобламаган ва ёзма мажбуриятлар талаб қилган.

 

Телеканалнинг қайд этишича, АҚШ ва Эрон ўртасида муҳокама қилинаётган ўзаро англашув меморандуми сулҳ муддатини узайтириш, Ҳормуз бўғозида кемалар ҳаракатини босқичма-босқич тиклаш ҳамда Эроннинг ядровий дастури бўйича кейинги музокаралар муддатларини белгилашни назарда тутади.

 

Манбаларга кўра, томонлар аввалроқ Трамп маъмурияти ва Эрон расмийларини қониқтирадиган келишув лойиҳаси юзасидан дастлабки келишувга эришган. Ҳужжатда Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқармаслик бўйича ёзма мажбурияти акс этган бўлса-да, мамлакат ядровий дастурининг бошқа жиҳатларига оид аниқ талаблар киритилмаган.

 

Аввалроқ The New York Times нашри Трамп маъмурияти Эрон билан тузилиши мумкин бўлган келишув шартларини янада кучайтириб, Теҳронга янги таклифлар юборгани ҳақида хабар берган эди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"