Ўзбекистон

Ўзбекистон "Ecо Expo Central Asia 2026" доирасида халқаро экологик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Музокаралар давомида кўкаламзорлаштириш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни бошқариш, ҳаво сифатини яхшилаш ва экологик таълимни ривожлантириш бўйича асосий миллий ташаббуслар тақдим этилди.

Ўзбекистон "Ecо Expo Central Asia 2026" доирасида халқаро экологик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

"Ecо Expo Central Asia 2026" халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов қатор халқаро ташкилотлар ва хорижий идоралар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

 

 

Жумладан, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUSN) бош директори Гретел Агилар билан бўлиб ўтган музокараларда биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш, табиатга асосланган ечимларни жорий этиш, қўриқланадиган ҳудудларни бошқаришни такомиллаштириш ва экотуризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар биохилма-хилликни сақлаш бўйича янгиланган миллий стратегияни ишлаб чиқиш, Марказий Осиёнинг минтақавий Қизил рўйхатини яратиш ҳамда трансчегаравий муҳофаза этиладиган ҳудудларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди. 

 

Шунингдек, IUSN'нинг Тошкентдаги минтақавий офиси билан ҳамкорликни кенгайтириш ва Глобал экологик фонднинг янги дастурлари доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти бош директори ўринбосари Фату Ҳайдар билан учрашувда эса “яшил” саноатлаштириш, экологик тоза технологияларни жорий этиш ва саноатни модернизация қилиш йўналишларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

 

Мулоқот давомида кўкаламзорлаштириш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни бошқариш, ҳаво сифатини яхшилаш ва экологик таълимни ривожлантириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ташаббуслар тақдим этилди. Шунингдек, энг яхши мавжуд технологияларни жорий этиш, иқлим инновацияларини қўллаб-қувватлаш ҳамда стартапларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

 

Кўргазма доирасида National Geographic Society'нинг илм-фан ва инновациялар бўйича директори Иан Миллер билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг табиий меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, илмий тадқиқотлар, экологик маърифат ҳамда ҳужжатли фильмлар яратиш соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

 

Томонлар Оролбўйи ҳудуди, тоғ ва чўл экотизимларида қўшма илмий экспедициялар ташкил этиш, шунингдек, минтақанинг табиий бойликларини тарғиб қилувчи ҳужжатли фильмлар ва рақамли контент яратиш имкониятларини муҳокама қилди.

 

 

Шунингдек, Оман Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси президенти Абдулла бин Али Ал Амри билан учрашувда чўлланишга қарши кураш, сув ресурсларини бошқариш, чиқиндилар билан ишлаш ва биохилма- асраш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон томони "Green University" ҳузуридаги Чўлланишга қарши кураш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш минтақавий тадқиқот маркази базасида қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар ҳамда қумларни мустаҳкамлаш технологиялари бўйича қўшма тадқиқотлар олиб боришни таклиф этди.

 

Расмийларга кўра, мазкур учрашувлар Ўзбекистоннинг экологик дипломатия, барқарор ривожланиш, “яшил” иқтисодиёт ва иқлим кун тартиби йўналишларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини намоён этди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.