Жаҳон

Исроил ва Ливан сулҳни амалга оширишга келишди — минтақавий кескинлик юмшаши мумкин

Мазкур сулҳ ортидан Эрон билан боғлиқ музокараларда ҳам силжиш бўлиши кутилмоқда.

Исроил ва Ливан сулҳни амалга оширишга келишди — минтақавий кескинлик юмшаши мумкин

Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни амалга оширишга рози бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

АҚШ маъмурияти бу қадамни Эрон билан боғлиқ кенгроқ тинчлик битими сари муҳим силжиш сифатида баҳоламоқда.

 

АҚШ Давлат департаменти баёнотига кўра, сулҳнинг кучга кириши “Ҳизбуллоҳ”нинг жанговар ҳаракатларни тўхтатиши ва Жанубий Литани ҳудудидан чиқиши билан боғлиқ.

 

Шу билан бирга, минтақада кескинлик сақланиб қолмоқда. Эроннинг Қувайтга уюштирган ҳужуми аэропорт фаолиятига зарар етказиб, бир киши ўлимига ва ўнлаб инсонларнинг жароҳатланишига сабаб бўлди. Эрон эса айбловларни рад этмоқда, АҚШ эса ҳужумни тасдиқламоқда.

 

CENTCOM жанубий Эронда ракета учириш майдонлари ва Қешм оролида “мудофаа зарбалари” амалга оширилганини билдирди.

 

Можаро давомида нефть нархлари ошиб, Ҳормуз бўғози орқали ташувлар ҳануз тўлиқ тикланмаган. Эрон ва АҚШ музокараларни давом эттирмоқда, бироқ якуний келишувга эришилмаган. АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги асосий шарт эканини таъкидлади.

 

Шу билан бирга, Исроил Ливанда зарбаларни давом эттирмоқда, томонлар ўртасида вақти-вақти билан тўқнашувлар кузатилмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.