Жаҳон

Путин ва Зеленский учрашиши керак — Трамп

АҚШ президенти икки давлат раҳбарининг бевосита мулоқоти можарони ҳал этиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкинлигини айтди.

Путин ва Зеленский учрашиши керак — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Владимир Путин ва Владимир Зеленский ўртасида тўғридан-тўғри учрашув ўтказилиши ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

 

Оқ уйда журналистлар билан мулоқот чоғида Трамп икки давлат раҳбарларининг учрашуви можарони ҳал этиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

“Менимча, улар учрашса жуда яхши бўларди. Улар бу можарога якун ясашлари керак”, — деган АҚШ президенти.

 

Трамп, шунингдек, Россия ва Украина ўртасида тинчликка эришиш учун муросага асосланган ечим зарурлигини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, томонлар келишувга эришиш йўлида муайян ён беришларга тайёр бўлиши лозим.

 

АҚШ етакчиси Вашингтон ушбу жараён билан яқиндан шуғулланаётганини билдириб, можарога барҳам бериш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлар давом этаётганини таъкидлаган.

 

Аввалроқ Украина президенти Россия президентига очиқ мактуб йўллаб, урушни тугатиш ва олий даражадаги тўғридан-тўғри музокараларни бошлашни таклиф қилган эди. Кремл эса мазкур мактуб қабул қилинганини ва унинг мазмуни Россия президентига етказилишини маълум қилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.